Тараққиётнинг ҳозирги босқичи — ислоҳотлар самараси ва дахлдорлик

19 Октябрь, 17:06 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Тараққиётнинг ҳозирги босқичи — ислоҳотлар самараси ва дахлдорлик нет

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, фуқаролар онгида юртимизда кечаётган сиёсий-демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғусини ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий-саводхонлик даражасини оширишда фаол иштирок этиш, бугунги кунда сиёсий партиялар олдида турган устувор вазифалардан ҳисобланади.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият  пойдевори!” лойиҳаси амалий ишларнинг ифодаси бўлиб, юртдошларимиз олқишига сазовор бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида, имкон қадар мамлакатимиз буйлаб ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари вакиллари ва партия фаоллари таркибидан шакллантирилган мутахассис кўнгилли лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай сиёсий ўқувлар орқали Қорақалпоғистонлик партия фаоллари ҳам аҳоли орасига кенгроқ кириб боришга ҳаракат қилмоқда.

17 октябрь куни партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши фаоллари шаҳардаги «Ғарезсизлик», «Халқлар дўстлиги», «Дўстлик» ва «Таслақ-1» маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ўтказилди.

«Таслақ-1» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сиёсий ўқувда партия ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев сўзга чиқиб, ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган муҳим воқеа ҳодисалар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.  Хусусан, Президентимизнинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашуви ва икки давлат ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларация имзоланганлиги тўғрисида тўхталар экан, сўнги вақтларда юртимизда қўшни давлатлар билан ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори, “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда давлатимиз раҳбарининг “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Мана шундай ҳафтанинг муҳим янгиликлари тўғрисида фуқароларга кенг тушунчалар берган сиёсий ўқувлар Амударё, Тўрткул, Элликқаъла, Беруний, Қўнғирот, Шуманой, Тахтакўпир, Кегейли ва Чимбой туманларида ҳам маънавий дунё қараши кенг лекторлар томонидан юксак савияда ўтказилди.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати котиби

Тараққиётнинг ҳозирги босқичи — ислоҳотлар самараси ва дахлдорлик was last modified: Октябрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »