Тиббий хизмат сифати ошишида жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга

13 Октябрь, 11:09 • Андижон вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи Тиббий хизмат сифати ошишида жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга нет

Давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва бу борада соҳа ходимларининг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ташкил этиши тизимдаги ислохотларнинг натижасидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу масала Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаолларининг доимий вазифага айланган. Асакалик сафдошларимиз орасида тиббиёт ходимларининг кўпчиликни ташкил этиши ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, 12 нафар партиядошларимиз фаолият кўрсатаётган  Эргашобод махалласида жойлашган 7-қишлоқ оилавий поликлиникаси жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.

Партиянинг  “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида мазкур тиббиёт муассасасида ўтказилган тадбирда  ҳам юқоридагилар  ўз ифодасини топди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва шифокорлар билан бирга шу ҳудудда яшовчилар  иштирокида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар ва қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифати ҳақида сўз юритилди.

— Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш сайловолди дастуримизда белгиланган асосий вазифалардан бири, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси Меҳринисо Каримова. — Шу сабабли тумандаги тиббий муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Шифокор ҳамма вақт зиммасидаги масъулиятни унутмаслиги лозим. Бу борада улар фаолияти устидан  жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Ана шунда улар ўз зиммасидаги масъулиятни янада теран англаши мумкин бўлади. Бугунги тадбирда фуқароларнинг тиббий маданиятини юсалтириш, хизмат сифатини яхшилаш баробарида айни шу масалага эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида  Эргашобод маҳалласида яшовчи хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Хонадонларга кириб бориб,  саломатлик мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолашга қаратилган сўров ўтказилди.

Тадбир якунида фуқаролар тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлардан мамнун эканлиги эътироф этилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши ходими

Тиббий хизмат сифати ошишида жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »