Тил — миллатнинг кўзгусидир

21 Октябрь, 17:51 • Қашқадарё вилояти, Партия ташкилотларида, Тадбир, Янгиликлар • 20 марта кўрилди • Комментариев к записи Тил — миллатнинг кўзгусидир нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили қабул қилинганига 28 йил тўлиши муносабати билан “Тил — миллатнинг кўзгуси” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, партия фаоллари, халқ таълими муассасалари ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда илм-масканининг ўқувчи ёшлари томонидан тайёрлаб келинган бир қатор саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлари намойиш этилди.   Айниқса, мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Шоира Халимова томонидан ўқилган Давлат тилини мадҳ қилувчи шеър иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Тадбир барча иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.

 Гулноза Раджабова

Тил — миллатнинг кўзгусидир was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »