Тошкент шаҳрида маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловига юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда

3 Октябрь, 17:54 • Пленум, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Тошкент шаҳрида маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловига юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда нет

Маълумки, жорий йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги,  “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ 2017 йил 24 декабрь, якшанба кунини “Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар  сайлови куни” деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов жараёнида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Миробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари VШ Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар, туман партия Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, партия фаоллари иштирок этишди.

Пленум кун тартибидан 2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлиги сайловига тайёргарлик кўриш масаласи ўрин эгаллади.

Тошпўлат Матибаев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати:

— Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда сиёсий партиялар алоҳида ўринга эгадир. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялар ҳамда ўз-ўзини бошқариш органлари номзод кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 23 сентябридан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар сайлов кoмпанияси бошланганини эълон қилгани муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши асосий тадбирлар календарь иш режасига мувофиқ жойларда сайловга тайёргарлик кўриш бўйича барча ишларни тизимли равишда ташкил қилиш ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгашларида сайлов штабларини ташкил қилиш масалаларига эътибор қаратиб келмоқда.

Бугунги кунга келиб Кенгашимиз томонидан туманимизда ташкил этилган 30 та округнинг ҳар бирига 30 нафар номзод танлаб олинди ва Тошкент шаҳар Кенгашига топширилди. Энди олимизда турган вазифа бу Марказий сайлов комиссиясига тегишли хужжатларни тайёрлаш, топшириш, туман Кенгашининг навбатдан ташқари конференциясини ўтказишдан иборат. Чунки депутатликка номзодлар кўрсатиш партия устави бўйича конференция ваколатига киради. Шу муносабат билан  жорий йилнинг 26 октябрида туман партия Кенгашининг навбатдан ташқари конференциясини чақириш тўғрисидаги таклифни билдираман.

Бунёджон Шоюнусов, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати бошқармаси БПТ раиси:

— Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар  сайлови  партиямиз дастурий мақсад ва вазифалари орқали аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш, халқчил ғоялар орқали инсон манфаатларини ифода этиш ҳамда партиядан кўрсатиладиган номзодларнинг сайловолди дастури орқали электорат манфаатларини янада чуқурроқ ифодалаш имконини беради.

Албатта, сайловда етакчи ўринни эгаллаш учун қўлимиздаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, қатъий позиция ва катта тажрибага эга, ўз округида ҳурмат-эътиборга эга муносиб номзодларни кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.

Бу ишда албатта бошланғич партия ташкилотимизга бириккан аъзоларимизнинг ҳар биридан фаоллик билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш талаб этилади. Шу муносабат билан туман партия Кенгаши аъзоларининг барчасини бугунги пленумда делегат сифатида кўрсатилишини таклиф қиламан.

Муҳокамалар давомида мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши барча маҳаллий ва куйи тузилмаларининг  муносиб иштирок этиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг, иштирокчилар бир овоздан таклифни қўллаб-қувватлаб, овоз беришди. Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Феруз Жўраев,

Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот котиби

 

Тошкент шаҳрида маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловига юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда was last modified: Октябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »