Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият асоси

3 Октябрь, 12:57 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият асоси нет

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни битта сиёсий куч атрофида бирлаштириш, шу орқали ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш партия ташкилотлари олдидаги долзарб вазифалардан бири саналади.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2017 йил 9 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сонли қарори ижросида фаол иштирок этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилаётган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларни маҳаллаларда обрў-эътиборга эга бўлган, тажрибали педагог-кадрлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари депутатлари, “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти кенгашлари вакиллари ва партия фаолларидан ҳар бир маҳаллани қамраб олишга етарли миқдорда шакллантирилган фуқароларни ижтимоий-сиёсий янгиликлардан хабардор қилувчи партия лекторлари фаол иштироки сиёсий-ўқувларнинг таъсирчанлигини оширмоқда.

Навбатдаги сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар вилоятнинг 108 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Адолат” қабулхоналарида ўтказилиб, уларда 1277 нафар партия фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Темир Ҳикматов, Вобкент туманидаги “Хайрхуш” МФЙ фаоли, партия тарғиботчиси:

Мустақиллик йилларида юртимизда инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилган туб ислоҳотлар натижасида халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошмоқда. Бу албатта, Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб юритилган оқилона сиёсат натижасидир. Зеро, ўз ҳуқуқини яхши билган киши бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳам поймол қилмайди. Эндиликда, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида камарбасталик билан фаолият юритмоқда. Шунингдек, вилоятимизда “Адолат” кириб бормаган бирор маҳалла қолмади, десам асло муболаға бўлмайди. Бу албатта, жойларда партия ходимлари, депутатлар ва фаоллар томонидан жонбозлик билан олиб борилаётган тарғибот ишларининг ҳосиласидир. Мана яқинда, бизнинг туманимизда ўтказилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлардан бирида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Шодиевич Рахмоновнинг шахсан ўзлари иштирок этдилар. Мазкур тарғибот тадбирида у киши аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилаётган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг таъсирчанлигини ошириш борасида бир қанча кўрсатма ва тавсияларини бердиларки, булар биз партия тарғиботчи-лекторлари учун келажакда олиб борадиган тарғиботларимизда дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Шодиевичнинг аҳоли вакиллари билан очиқ, самимий, дўстона руҳда муносабатда бўлганлари, тарғибот мобайнида уларнинг муаммолари билан қизиққанлари бизда илиқ таассурот уйғотди. Сиёсий-ҳуқуқий ўқув билан биргаликда “Адолат” қабулхоналарида ўтказиладиган сайёр қабул жараёнининг ҳам гувоҳи бўлдик. Сайёр қабулга ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг мурожаати беэътибор қолдирилмади. Бундан шундай хулоса қилдимки, демак, партиямиз аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишнинг самарали механизмини ярата олди. Буни жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва учрашувларда иштирок этаётган фуқароларнинг миннатдор юз қиёфаларидан билиш қийин эмас.

Партия лекторлари, тарғиботчилар ҳамда депутатлар ва сиёсатшунослар иштирокида ўтказилаётган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилаяпти.

Зухро МИРЗОҲАМДАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раисининг
мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари.

Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият асоси was last modified: Октябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »