Ҳуқуқларимиз кафолати

11 Октябрь, 11:13 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқларимиз кафолати нет

Истиқлолимиз пойдевори Бош Қонунимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП  Андижон вилоят кенгаши томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб,  ҳуқуқий мавзудаги давра суҳбати ва тадбирлар ўтказилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирларда юртдошларимизнинг истиқлол пойдевори бўлган Конституциямизни қанчалар севиши, ҳаётимизда тутган ўрни ва инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси эканлиги ўз ифодасини топмоқда.

Андижон шаҳрида “Адолат-қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида  ўтказилган тадбирда ҳам шу жиҳатлар ўз ифодасини топди. “Бош Қомусимиз-ҳуқуқларимиз кафолати” мавзусидаги мазкур давра суҳбатида партия фаоллари билан бирга маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим тизими ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Унда  мустақиллик йилларида ёшлар сиёсати  борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган қонун хужжатлари ва Конституциямизда фарзандларимизнинг ҳуқуқлари кафолатланганлигига эътибор қаратилди.  Келажагимиз эгаларини комил инсонлар қилиб тарбиялаш ва билим олишлари учун жаҳон стандартлари даражасида шарт-шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланди. Иқтидорли ва ташаббускор йигит-қизларнинг республикамизда  амалга оширилаётган ислоҳотларда  иштироки ортиб бораётгани кўрсатиб ўтилди. Мавзу юзасидан мутахассисларнинг маърузалари эшитилди.

— Асосий қонунимиз чин маънода  биз ёшларнинг бахтимиз кафолоти демакдир, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Аброр Усмонов. — Эришаётган ютуқларимизда Конституциямизнинг ўрни катта. Ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар хақида ҳар қанча гапирсак арзийди. Бунга жавобан Бош Қомусимизни ҳурмат қилиш билан бирга жамиятимиз ривожига ўз бурчларимизни тўлақонли адо этишдаги фаоллигимиз билан жавоб беришимиз лозим.

Давра суҳбати якунида байрам арафасида жойларда шу каби тадбирлар ташкил этиш, айниқса  ёшларни  Конституция тарғиботи ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга чақириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди..

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби

 

Ҳуқуқларимиз кафолати was last modified: Октябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »