Уюшмаган ёшлар билан учрашув

2 Октябрь, 12:01 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар билан учрашув нет

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки даврлариданоқ айнан ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш тегишли конституциявий нормалар асосида ўз аксини топди. Бу эса бугунги ва эртанги авлод вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг тўлақонли ҳимоя қилинишини англатади. Бугунги кунда давлатимиз ўз ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олмоқда. Сабаби давлатимиз ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу боисдан бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланишларини рўёбга чиқариш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам шуғулланиш масалалари барчамизнинг диққат эътиборимизда бўлмоғи зарур. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам мамлакатимиз келажаги ҳар томонлама соғлом ва уйғун ривожланган ёшлар қўлида деб ҳисоблайди. Шунинг учун дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларимизни турли таъсирлардан ҳимоя қилиш партиямизнинг асосий мақсад ва вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга биноан, жорий йилнинг 5 октябр куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ш.Рашидов тумани, Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли “Обид бобо” фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган уюшмаган ёшлар билан билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида учрашув ташкил қилинди. Учрашувда партиянинг вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ходимлари, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, “Олмазор” МФЙдаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда йиғим-теримида қатнашаётган уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев сўзга чиқиб, бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги пахта далаларида кўплаб уюшмаган ёшлар деҳқонларимиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини териб олишда яқиндан кўмак бериб келаётганлиги, шунингдек уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш, уюшмаган ёшларнинг қизиқишларига қараб уларни турли ўқув курсларига жалб этиш юзасидан ўз
фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни турли иллат ва зарарли таъсирлардан сақлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизнинг балки, мамлакатимизда яшаётган ўзининг фарзанди, укаси, синглиси ва яқинларининг ҳаёти ҳамда келажагига бефарқ бўлмаган барча фуқароларимизнинг олдида турган энг масъулиятли вазифадир. Шунинг учун ёшларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган фарзандлар қилиб тарбиялашимиз лозим. – дейди Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, “Олмазор” МФЙ раисининг диний-маърифат ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Овтовой Нишонова.

Тадбир сўнгида пахта теримида фаол қатнашаётган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят
Кенгаши раиси ўринбосари

Уюшмаган ёшлар билан учрашув was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »