Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади

5 Октябрь, 16:15 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади нет

Шу йилнинг 5-6 сентябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикасига ташрифи доирасида ўзбек ва қирғиз халқлари манфаатларига хизмат қилувчи қатор келишувлар имзолаган эди. Унга кўра, чегарага оид 85 фоиз баҳсли ҳудудлар ҳал этилди. Андижон вилояти Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғи билан қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Новкент тумани Бурганди қишлоғи ўртасидаги чегара божхона постининг очилиши бу борада яна бир дадил қадам бўлди.

Чегара божхона постининг очилиш маросимида Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар кенг жамоатчилик иштирокида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Жалолобод вилояти губернатори Қиянбек Сатибалдиевлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари қадимдан ривожланганлиги, давлатларимиз раҳбарларининг учрашуви ана шу муштараклигини ифода этувчи яқин қўшничилик муносабатларни мустаҳкамлашда янги саҳифа очганлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси Бурганди қишлоғига ташриф буюрди. Бу ерда ҳам бўлиб ўтган тантанали учрашувда дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганлиги мамнуният билан эътироф этилди.

— Мен бугунги қувончли кунга етиб келганимдан жуда хурсандман, — дейди маҳалла фаоли Солижон Темиров. — Чунки бу кунни жуда узоқ кутдим. Отам-онам, қариндош-уруғларим, бевақт вафот этган фарзандларим дафн этилган қабристон чегаранинг у томонида қолиб кетган эди. Уларни зиёрат қилиш имконияти яратилганидан, жагаргўшаларимиз билан дийдорлашиш учун чегаралар очилганидан мамнунмиз. Бутун халқимиз номидан мухтарам Президентимизга чуқур миннатдорлик билдираман. Юртимиз бундан ҳам гуллаб-яшнаб, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамлансин.

— Икки давлат  ўртасидаги дўстлик алоқалари, икки миллат орасидаги қариндошлик ришталарининг мустаҳкамланиши андижонликларни чексиз  қувонтирмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шерзодбек Валиев, — Айниқса, чегарадош ҳудудларда яшовчилар бундан хурсанд. Ўз навбатида, уларда ватанга бўлган меҳр, фуқаролик масъулияти ҳам ортиб боряпти. Ўзбек ва қирғиз халқларининг тарихи янги саҳифалар билан бойиши шубҳасиз.

Андижонлик адолатчилар томонидан чегарадош туманларда дўстлик алоқалари, қўшничилик ва миллатлараро тотувлик мавзуларида ташкил тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Рустамжон  ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади was last modified: Октябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »