Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳаморлик кенг қулоч ёймоқда

10 Октябрь, 15:34 • Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳаморлик кенг қулоч ёймоқда нет

Жорий йил мамлакатимиз учун ҳам ички ҳам ташқи сиёсатида муҳим ўзгариш ва туб бурилишлар йили бўлмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг БМТнинг 72-сессиясида Ёшлар хуқуқлари тўғрисидаги “Маърифат ва диний бағрикенглик” халқаро конвенцияларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро майдонда ўзининг таклифлари билан чиқиши Мустақил Ўзбекистонимизни халқаро майдонда яна бир бор тан олинишидан даракдир.

2017 йил 20 сентябр куни Америка қўшма штатларига ташрифи чоғида  Америка-Ўзбекистон шериклигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Республикамиз Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда АҚШнинг 100 дан ортиқ компания раҳбарлари учрашиб, якунда АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2.8 миллиард долларга тенг йирик ҳужжатлар имзолангани, “ General Elektrik” , “Honeywel» корпорациялари билан нефт-газ ва нефт-кимё соҳаларида,  “ONH industrial” , John Deera” ва “Caterpillar” компаниялари билан машинасозлик , “OSI Sestems” ва “Litron” компаниялари билан электротехника, “Boeing” компанияси билан фуқаро авиацияси соҳсида истиқболли лойиҳалар, шунингдек Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш бўйича келишув имзолангани ҳам АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

Шу йилнинг ноябр ойида Самарқандда  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказиладиган “Марказий Осиё ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривжланиш ва тараққиёт йўлидаги хамкорлик “ мавзуидаги халқаро анжуманда минтақада фундаментал муаммоларга ечим топилишига жаҳонхамжамияти ҳам ишонч билан қарамоқда.

Мамлакатимизда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан парламент ва фуқаролар томонидан доимий назорат олиб борилаётгани, ўз навбатида сиёсий партиялар, Фуқаролик жамиятининг бошқа институтлар роли ортиб, суд органларининг мустақиллигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар айни муддаодир.

Юқоридаги олиб борилаётган ишлар негизида Ўзбекистонимизни халқаро майдондаги нуфузини янада ошириб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш йўлида ташланган навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлишига ишонамиз.

Ўзбекистон ҳалқаро хамжамиятнинг нафақат тенг хуққли аъзоси , балки жаҳон миқёсидаги масалалар борасида ўзининг қатъий қараши, асосли таклифи, тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда  принципиал ёндошадиган давлат сифатида жаҳонхамжамиятига назарига тушиб улгурган.

Рустам НУРАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик

партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати

Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳаморлик кенг қулоч ёймоқда was last modified: Октябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »