Яхши ишлаган деҳқон ва фермерлар кўкрак нишонлари билан тақдирланади

10 Октябрь, 10:48 • Расмий хабарлар, Ҳужжатлар, Янгиликлар • 35 марта кўрилди • Комментариев к записи Яхши ишлаган деҳқон ва фермерлар кўкрак нишонлари билан тақдирланади нет

Деҳқончилик маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун янги кўкрак нишонлари таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, эндиликда улар “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан тақдирланишади.

“Деҳқончилик маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига тақдим этиладиган “Илғор фермер”“Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин”, — дейилади Фармонда.

Яхши ишлаган деҳқон ва фермерлар кўкрак нишонлари билан тақдирланади was last modified: Октябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »