“Ёш адолатчилар” қаноти фаолининг китоб тақдимоти ўтказилди

3 Октябрь, 12:34 • Ёш адолатчилар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи “Ёш адолатчилар” қаноти фаолининг китоб тақдимоти ўтказилди нет

Куни кеча Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейида Ўзбекистон «Адолат» СДП «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли, академик лицей ўқувчиси Нозима Аҳмадалиеванинг “Оппоқ орзулар” номли китобининг тақдимот бўлиб ўтди. Унда Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган устоз-журналистлар, ёш қаламкашлар, педагог-ўқитувчилар ва партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобга қизиқишни ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, китобнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали навқирон авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдод соҳибларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан, ўқув даргоҳида тақдимот ўтказилиб, унда Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Абдужаббор Тошматов қисқача кириш сўзи билан очди. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда мазкур китобнинг нашр этилиши ёш авлоднинг маънавий-интелектуал салоҳиятини юксалтириш, улар орасида китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда шеъриятга қизиқтириш акс эттирилган.

Нозима Аҳмадалиева — Партия вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли, китоб муаллифи:

Мен шундай жаннатмонанд юртнинг бахтли фарзандларидан бириман. Юртбошимиз томонидан биз ёшларга жуда катта эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Бугунги “Оппоқ орзулар” китобим тақдимотига келган барча — барчага, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимларига, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига, Гулистон шаҳар Хотин – қизлар қўмитаси вакилларига,  Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчиларига алоҳида ўз миннатдорчилигимни билдираман. Она юртимга бўлган меҳримни шеърий ифодалашга ҳаракат қилдим.

Шунингдек, тақдимот давомида муаллиф томонидан бир неча сара шеърлардан намуналар ўқиб эшиттирилди.

Партия фаолининг китоб тақдимоти, шу ерга йиғилган барча ёш-у катталарда бирдек қизиқиш уйғота олди.

Бундай тақдимотлар ёш-авлодни руҳлантириб, янгидан-янги марраларни эгаллашга ундайди.

Шуҳратжон ҲАСАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

“Ёш адолатчилар” қаноти фаолининг китоб тақдимоти ўтказилди was last modified: Октябрь 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »