Ёшлар — мамлакат келажаги ва таянчи

17 Октябрь, 17:34 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар — мамлакат келажаги ва таянчи нет

“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси остида “Ёшларимиз — мамлакат келажаги ва таянчи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг Когон туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Зиёкор” маҳалласи ёшлари ҳамда Когон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатида ёшларни китобхонлик ва китоб мутолаасига, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиётларига бўлган қизиқишларини ошириш, жорий йилнинг 13 сентябрида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимни ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Тадбирда ҳар бир ёш авлод келажакда баркамол шахс бўлиб улғайишида китобнинг ўрни ва роли беқиёс эканлиги таъкидланди. Шунингдек, маҳалла ёшлари маҳаллада китобхон ўқувчилар учун алоҳида бурчак ташкил этиш лозимлигини ва ҳар бир ёш ижодкорнинг китобларидан намуналар тақдим этилиши борасида ҳам ўз таклиф ва тавсияларини беришди.

Шу билан бирга тадбирда ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, эрта никоҳнинг олдини олиш, “Оммавий маданият”нинг салбий таъсири, гиёҳвандлик каби иллатлар ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида батафсил тушунчалар бериб борилди.

Ёшлар маънавиятига берилаётган юксак эътибор ватанимиз тараққиёти йўлида беминнат хизмат қилиш табиий, — деди партиянинг Когон туман Кенгаши раиси  Абдуғаффор Абдуллаев. — “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси остида ташкил этган давра суҳбатимиздан асосий мақсад — ёшларни янги ҳаётга тайёрлаш, уларни турли зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган янги қарор ва фармонлар моҳиятини етказиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришдан иборат. Ёшларнинг фикри, таклиф ва тавсиялари билан қизиқдик.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлди. Барча иштирокчилар ёшлар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб беришди.

    Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ёшлар — мамлакат келажаги ва таянчи was last modified: Октябрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »