Меморандумга асосан дастур ишлаб чиқилди

2 Октябрь, 14:46 • Сиёсий ўқув, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Меморандумга асосан дастур ишлаб чиқилди нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жорий йил сентябрь ойида Халқ таълими вазирлиги билан имзоланган меморандумига асосан, партия Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Урганч давлат университети ўртасида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Ёшларга оид давлат сиёсатининг ижроси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа қонун ҳужжатларининг замон талабига мувофиқ такомиллаштириш, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги таълим ва илм-фан соҳасини янада ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг ижроси, ёшларни соғлом ва баркамол, ўз Ватани ва халқига садоқатли, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ёшларни ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш чора-тадбирлар дастурида белгилаб ўтилди.

Шунингдек, мазкур имзоланган дастурни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят ташкилоти томонидан Урганч давлат университетининг Маънавият залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида сиёсий ўқиш ташкил этилди.

Ўқувга партиянинг фаоллари, депутатлари билан биргаликда ОАВ вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари ҳамда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари ва соҳа мутахассислар томонидан Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Таъкидланганидек, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади. Шу муносабат билан мамлакатда давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори мактабгача ёшдаги болага сингдирилган билим ва қадрятлар унинг бутун келгусидаги ҳаётини белгилаб бериши сабабли мактабгача таълим уйғун ривожланган шахсни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан биргаликда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом, ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши лозим” номли асари тўғрисидаги партиянинг Боғот туман Кенгаши депутати Майсара Худайберганованинг фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб олинди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Меморандумга асосан дастур ишлаб чиқилди was last modified: Октябрь 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »