Ёшларни бирлаштирган танлов

23 Октябрь, 12:51 • Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларни бирлаштирган танлов нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши ҳамда туман “Ёш адолатчилар” Кенгаши томонидан “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Танловда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг орасидан энг иқтидорлиларини аниқлаш  ва рағбатлантириш ҳамда партиянинг дастурий мақсад-вазифаларининг мазмун-моҳиятига ёшларнинг эътиборини кенг жалб қилиш мақсад қилиб олинди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси Шаҳризод Ҳакимов кириш сўзи билан очиб берди ва  танловни ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишдаги аҳамиятига тўхталди.

Унда тумандаги Агро-саноат ва транспорт, Саноат ва сервис, Педагогика ва хизмат кўрсатиш, Ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежлари ҳамда 72-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшларидан иборат жамоалар  иштирок этди. Гуруҳлар  танлов шартлари асосида куч синашдилар.

Беллашувда гуруҳлар сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини катта иштиёқ билан кўрсатишга ҳаракат қилишди. Уларнинг  чиқишларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Равшан Собиров, 72-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчиси, танлов ғолиби:

— Партия томонидан ўтказилаётган кўрик-танлов биз ёшларнинг сиёсий билимларимизни янада кенгайтириш, ўз устимизда ишлаш, тажриба ошириш, кўпроқ китоб мутолаа қилишда катта аҳамиятга эга. Танлов жараёнида тенгдошларимнинг савол-жавоблар борасида тезкорлиги, топқирлиги ҳайъат аъзолари ва йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Албатта, бу каби тадбирлар ёшларни бирлаштиришда ва билимлар синовида ўта муҳим.

Танловда ўқувчи ёшларнинг фаол иштирокидан айтиш мумкинки, партиянинг туман Кенгаши ўз олдига қўйган мақсадига эришди, десак муболаға бўлмайди. Якунда иштирокчи жамоаларга эсдалик совғалар топширилди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ёшларни бирлаштирган танлов was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »