Юксак марралар сари дадил қадам

23 Октябрь, 12:19 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак марралар сари дадил қадам нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 14-15 октябр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи воҳа аҳлини янгидан-янги ташаббускорликлар сари чорлади.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида, аввало, Хоразм воҳасининг миришкор деҳқон ва фермерлари мамлакатимизда биринчи бўлиб пахта бўйича шартнома мажбуриятини бажарганликлари, фидокорона ва машаққатли меҳнат ҳисобидан 250 минг тоннадан зиёд пахта хирмони бунёд этиб, улкан ғалабани қўлга киритганликлари билан самимий қутлади. Бу заминдаги оғир иқлим ва мураккаб тупроқ шароитига қарамасдан, воҳа миришкорлари барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб, ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган бу ҳудудда деҳқончилик қилаётган хоразмлик меҳнаткашлар меҳнатига юқори боҳо берди.

Президентимиз айтганидек, Хоразм воҳаси воҳанинг ҳар қандай одамни ҳам ўзига тортадиган беқиёс сеҳри, жозибаси бор. Давлатимиз раҳбарининг “Хоразм деганда, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган, миллий давлатчилигимизнинг тамал тоши қўйилган бетакрор бир ўлка, унинг тоғлари бўлмасада, Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий, Ферузлар каби тоғлари бор”, — дея таъкидлагани барчамизни қувонтирди.

Дарҳақиқат, Ватан ҳимоячиси, миллий қаҳрамон, она-юртимиз озодлиги йўлида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонати, орадан неча асрлар ўтса ҳамки, халқимиз учун буюк ибрат намунаси бўлиб келаётган Жалолиддин Мангуберди билан барчамиз фахрланамиз. Бироқ мана шундай улуғ аждодимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатни ёшларимизга тўла етказиб беришда сусткашликка йўқ қўяётганимиз бор гап. Мамлакатимизнинг театр ва кино арбоблари билан бир қаторда, хоразмлик ижодкорлар ҳам Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳар томонлама етук бадиий фильм яратишда фаоллик кўрсатсалар, нур устига нур бўларди.

Давлатимиз раҳбари юртимиздан Хоразмий бобомизнинг муносиб издошлари етишиб чиқаётгани, ва шундай ёшлардан бири, Ўзбекистон Миллий университетининг математика факультети талабаси, Хоразм фарзанди Ҳакимбой Эгамберганов бунга яққол мисол бўлишини таъкидлади. Бизнинг зиммамиздаги масъулият ва вазифа эса ана шундай ёшлар сафини кенгайтиришдан иборат.

Давлатимиз раҳбари аҳолининг соғлиғини сақлаш, айниқса, қишлоқ оилавий поликлиникаси, қишлоқ врачлик пунктларини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар берди. Бу эса, ўз навбатида, ўз сайловолди дастурида айни мавзуни илгари сурган парнтиямиз ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари зиммасига улкан масъулиятилар юклайди.

Юртбошимиз ишончим комил, меҳнаткаш, азму шижоатли Хоразм эли вилоятнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, Хоразм воҳасини янада равнақ топтириш йўлида катта ижобий натижаларга албатта эришади дея воҳамиз аҳлига катта ишонч билдирди. Албатта, Хоразм аҳли, хусусан биз жамоатчилик вакиллари Президентимизнинг бу ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламиз.

 Икром  АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Юксак марралар сари дадил қадам was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »