Жиззахда уюшмаган ёшлар рағбатлантирилди

22 Октябрь, 11:33 • Жиззах вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда уюшмаган ёшлар рағбатлантирилди нет

Бугун янгича фикрлайдиган, ўз мустақил дунёқарашига эга, ён-атрофида  содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашувчи, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга ёшларни тарбиялаш устувор вазифа саналади. Давлатимиз бу борада ўз ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олиб, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда ёшларга кенг шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ва ҳозирги кунимизга қадар давомланаётган ислоҳотлардан мақсад билдирилаётган ушбу ишонч  ва эътиборга муносиб бўлган ёш авлодни шакллантиришдан иборатдир.

Шу боисдан бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланишларини рўёбга чиқариш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам шуғулланиш масалалари барчамизнинг диққат эътиборимизда бўлмоғи зарур. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам мамлакатимиз келажаги ҳар томонлама соғлом ва уйғун ривожланган ёшлар қўлида деб ҳисоблайди. Шунинг учун дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда ёшларимизни турли таъсирлардан ҳимоя қилиш партиямизнинг асосий мақсад ва вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга биноан, жорий йилнинг 22 октябр куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Зарбдор туманидаги фермер хўжаликларида миллий бойлигимиз ҳисобланган пахтани нес-нобуд қилмай, ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олишда жонбозлик кўрсатаётган уюшмаган ёшларни рағбатлантириш, улар билан   яқиндан мулоқот қилиш мақсадида учрашув ташкил қилинди. Учрашувда партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров, вилоят ҳокимлиги дин ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича котибият мудири Н.Раимов, вилоят аппарати ходимлари ҳамда пахта йиғим-теримида қатнашаётган уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров сўзга чиқиб, бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги пахта далаларида кўплаб уюшмаган ёшлар деҳқонларимиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини териб олишда яқиндан кўмак бериб келаётганлиги, шунингдек уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш, уюшмаган ёшларнинг қизиқишларига қараб уларни турли ўқув курсларига жалб этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни турли иллат ва зарарли таъсирлардан сақлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизнинг балки, мамлакатимизда яшаётган ўзининг фарзанди, укаси, синглиси ва яқинларининг ҳаёти ҳамда келажагига бефарқ бўлмаган барча фуқароларимизнинг олдида турган энг масъулиятли вазифадир. Шунинг учун ёшларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган фарзандлар қилиб тарбиялашимиз лозим. — дейди вилоят ҳокимлиги дин ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти мудири Н.Раимов.

Тадбир сўнгида пахта теримида фаол қатнашаётган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам! Ёшлар қайси соҳада бўлмасин, замонавий билимларни эгаллашга, илм-фан чўққиларини забт этишга, энг илғор техника ва технологияларни жиловлашга бел боғлар экан, аввало, мана шу даьватга таяниб иш кўриши айни муддаодир.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят
Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” раиси

Жиззахда уюшмаган ёшлар рағбатлантирилди was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »