Жиззахда уюшмаган ёшларнинг муаммолари ўрганилди

13 Октябрь, 17:09 • Жиззах вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда уюшмаган ёшларнинг муаммолари ўрганилди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Жиззах вилоятида уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тизимли иш олиб бориш, уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режасига асосан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар Кенгаши раиси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Ёшлар” иттифоқи шаҳар Кенгаши вакиллари иштирокида “Сайилжой” МФЙ ҳудудидаги бир қатор оилаларга ташриф буюрилиб, уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил этилди.  

Жиззах шаҳар “Сайилжой” МФЙ ҳудудининг Наримонов боши берк кўчасида яшовчи уюшмаган ёшларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди.

— Ҳозирги кунда ўғлим Сирож вақтинча ишсиз, лекин у банкдан кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи. Бунда бу каби суҳбатларнинг ўрни катта. Партия фаоллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашса, бу ёшларимиз учун ниҳоятда фойдали бўлар эди. Ўйлайманки фарзандим тез орада ўзи ўйлаган режаларини амалга ошириб, давлатимизга ўз ҳиссасини қўшади”, — дейди суҳбат чоғида Ширин Одилова.

Шунингдек, учрашувларда оила бошлиқларининг фарзандларини нимага қизиқишлари, қандай касб эгалари бўлишни ҳоҳлашлари, уларни касбга йўналтириш, келажакда фарзандларнинг ўз ўрнини топишда ота-онанинг роли тўғрисидаги фикрлар ҳам билдирилди.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Жиззах вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Жиззахда уюшмаган ёшларнинг муаммолари ўрганилди was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »