Жондорлик ёлғиз аёл депутат кўмаги билан ишга жойлашди

6 Октябрь, 11:59 • Бухоро вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Жондорлик ёлғиз аёл депутат кўмаги билан ишга жойлашди нет

“Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси остида туман ва шаҳар Кенгашларида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлиб, келиб тушаётган мурожаатларни батафсил ўрганишмоқда. Шунингдек, уларнинг олдини олиш ҳамда ҳар бирининг ечимини топишда астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, партиянинг Бухоро туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Сўфикоргар” МФЙда бўлиб, фуқаролар билан бевосита мулоқотлар олиб боришди. Ушбу маҳалла фуқароларининг бевосита “Муҳаммад Чоруқий” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида жонбозлик кўрсатаётганлиги ишчи гуруҳ аъзоларини қувонтирди. Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминлангани, пахта пуллари ўз вақтида берилаётгани, шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан илғор теримчилар совғалар билан рағбатлантирилаётганлигини мамнуният билан айтишди.

Ушбу маҳалланинг бир қатор уюшмаган ёшлари “Шокир Шарипов” фермер хўжалигига ишга қабул қилинди. Муаммоларнинг баъзилари ўз ечимини топаётганлиги баробарида фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ҳам тингланди. Жумладан, ҳудудда ёшлар учун кутубхона яратиш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш борасида билдирилган таклифлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди. Қаторда тавсиялар ҳам берилди.

Партиянинг Жондор туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Навгади” МФЙда бўлиб, 23 та хонадон аҳли билан мулоқот олиб боришди. Қатор муаммолар тингланди. Уларнинг ечимини топиш мақсадида таклиф ва тавсиялар берилди. Хусусан, ушбу ҳудуд фуқароси Ғулом Пўлатовнинг ногиронлиги сабаб ҳеч қаерда ишлай олмаслиги, оилавий аҳволини инобатга олиб ногиронлик нафақаси тайинлашлари борасида қилган мурожаати ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди. Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Акбар Солиев ушбу муаммо юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига ўзининг депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Фуқаро чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугунда ногиронлик нафақасини тайинлаш учун тузилган комиссиянинг ижобий жавоби кутилмоқда.

Яна бир фуқаро Меҳринисо Чўллиева ўз қарамоғида 2 нафар боласи ва 1 нафар васийликка олган қизини боқишда қийналаётганлигини, иш билан таъминлашда кўмаклашишларини сўраб мурожаат қилар экан, унинг бу муаммоси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан чуқур ўрганилди. Унинг ижобий ечимини топиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Акбар Солиев туман бандликка кўмаклашиш марказига ўзининг депутатлик сўровини киритди. Ижобий натижага эришилди. Фуқаро Меҳринисо Чўллиева “Бухоро ип йигирув” фабрикасида ишга қабул қилинди.

Меҳринисо ЧЎЛЛИЕВА,

“Навгади” МФЙ фуқароси:

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Жондор туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудимиздаги муаммолар билан танишиб чиқар экан, албатта, уларнинг ечимини топишда кўмаклашишлари барча маҳалла фуқароларини қувонтирди. Жумладан, мени ҳам. Таъкидлаб ўтадиган бўлсам, уч фарзандимни боқишда жуда қийналаётган эдим. Ишсизлик муаммоси билан қилган мурожаатим ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ижобий ҳал этилди. Мен “Бухоро ип йигирув” фабрикасига ишга жойлашдим. Партия ходимларидан миннатдорман.

Ҳар бир ўрганилган мурожаат албатта ўз ечимини топади, агар партия ходимлари ўз фаоллигига эътибор билан ёндашса. Зеро, ушбу фаоллик халқ манфаати йўлида хизмат қилиши энг муҳим мезондир.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Жондорлик ёлғиз аёл депутат кўмаги билан ишга жойлашди was last modified: Октябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »