Аҳоли билан ҳамнафас ишлаш – бугунги замон талаби

2 Ноябрь, 15:59 • Депутатлик гуруҳи, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли билан ҳамнафас ишлаш – бугунги замон талаби нет

Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан ҳам белгиланади. Барчамизга маълумки, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулияти ортиб бормоқда.

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва тегишли сайлов округлари аҳолиси ўртасидаги мулоқотни амалга ошираётган партия гуруҳлари давлат ҳокимияти органлари очиқлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.  Шундан келиб чиққан ҳолда партия гуруҳлари ўз партияларининг жойлардаги дастурий мақсадларини амалда рўёбга чиқаришнинг асосий функционал бўғинига айланмоғи лозим. Шу маънода бугунги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнлари партиянинг депутатлик гуруҳлари фаолиятини  янада кучайтириш, замон талабига мос янгича ёндашувлар билан ишлашни тақозо этмоқда.

  Шунингдек депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги аниқ вазифаларни ҳал этиш  ишларига фаол таъсирини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳудудларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва қонуний тартибда ечим топиш орқали депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, жойларда қонун устуворлигини таъминлашга эришадилар. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу мақсадда партия депутатлик депутатлик гуруҳи томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда депутатлик гуруҳларининг ташаббускорлиги ва масъулиятини кучайтириш замон талабига айланган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг  муҳим масалалари устида бош қотириб, зарур таклифларни илгари суришда умумий мақсадларимиздаги ҳаётий ва халқчил хусусиятларни ҳам намоён қила олишимиз лозим. Аҳоли билан ҳамнафас ишлашда, айниқса
тарғибот – ташвиқот ишлари жараёнида зарур масалаларни аниқлаб олиш имконияти туғилади. Бу борада депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссиялар мажлисларида фаол иштирок этиш, шунингдек, партия дастурий мақсадларига эришиш ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўз таклифларини доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритишда депутатлик гуруҳи аъзолари фаоллик кўрсатиб келишмоқда.

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан  жами 159 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 51 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 108 таси  фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича киритилган депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 139 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 20 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Депутатларнинг Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалласида ўтказилган  халқ билан мулоқот чоғида фуқаро Нилуфар Содиқова уй-жой кадастр ҳужжатини расмийлаштиришда маблағ зарурлиги, бундай ҳаражат оилавий шароитига тўғри келмаётганлиги  ҳақида баён қилди. Депутатлар томонидан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига депутатлик сўрови чиқарилгач, ушбу хонадоннинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилди. Депутатлик гуруҳи аъзолари тиббиёт соҳасида ҳам юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида аҳолига кўмак бериб келмоқдалар. Жумладан, Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро С.Босимов, Зарбдор туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.Шойимовалар соғлиги ёмонлашганлиги сабаб, даволанишларида ёрдам беришни сўраб депутатлик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилишган. Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб, фуқароларнинг моддий жиҳатдан кам таъминланганлигини эътиборга олган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаларига  депутатлик сўрови билан мурожаат қилиниб, улар зарурий дори-дармон ва
озиқ-овқат билан таъминланди ҳамда ўз ҳудудидаги шифохоналарга даволаниш учун ётқизилди. Бу борада депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссиялар мажлисларида фаол иштирок этиш, шунингдек, партия дастурий мақсадларига эришиш ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўз таклифларини доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритиш лозим.

Партиянинг вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари ташаббуси билан “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича” вилоятдаги 52 та мактабгача таълим муассасаси ва 110 та умумтаълим мактаблари ўрганилди. Ўрганиш натижалари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комисиясида кўриб чиқилиб, сессия муҳокамаси учун тақдим этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек депутатлик гуруҳи томонидан вилоятдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари” юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, навбатдаги сессия муҳокамасига киритиш учун тақдим этилди.

   Партиямиз дастурий ғоялари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб, бошқарув идоралари олдига долзарб масалаларни қўйиш, юзага келган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиялари кун тартибига киритиш ва ижобий ҳал этиш маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ва депутатлик гуруҳларининг фаоллигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Сиёсий партия илгари сураётган ғояларга кенг жамоатчиликда хайрихоҳликни ошириш ва ҳаётга татбиқ этиш кўп жиҳатдан партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига катта масъулият юклайди ҳамда ўз фаолиятларининг самарадорлиги ортишида катта хизмат қилади.

         Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси в.б, 

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Аҳоли билан ҳамнафас ишлаш – бугунги замон талаби was last modified: Ноябрь 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »