“Адолат билимдони” ғолиби аниқланди

30 Ноябрь, 14:54 • Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат билимдони” ғолиби аниқланди нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган Ватан келажаги ёшлар қўлида лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг республика босқичи Миллий матбуот марказининг фаоллар залида ўтказилди.

Ушбу кўрик танловда барча вилоятларнинг шаҳар, туман Кенгашларидан ташриф буюрган 14 нафар иштирокчи Республика босқичида ғолибликни қўлга киритиш учун беллашдилар.

Тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онгги ва маданиятини юксалтириш, уларни қомусимиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш,   уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига оид топшириқларни қамраб олган “Таништирув”, “Сиёсий соҳадаги билимлар беллашуви” ва “Эркин мавзу” шартларида баҳслашишди.

Танловни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси  Абдукамол Шодиев кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга  танловнинг мазмун-моҳияти, ёшларнинг жамиятда сиёсий фаоллигини оширишдаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.

   Иштирокчиларнинг шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида баҳоланди. Беллашувда барча гуруҳлар ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Мазкур танловнинг ўтказилиши жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда катта аҳамиятга эгадир.

Тадбирда иштикорчилар ўзларининг чиқишлари орқали ҳакамлар ҳайъатининг эътиборини тортди десак, муболаға бўлмайди. Энг қувонарлиси, илоятлардан ташриф буюрган ёшлар орасидан фақатгина бир иштирокчи ғолиб бўлса-да, энди уларнинг ҳар бирида бутун вилоятдан дўстлари борлиги туб мақсаднинг амалга ошганидан дарак беради.

Гулчеҳра Султонхонова, Тошкент вилояти иштирокчиси, танлов ғолиби:

Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимларимизни синаб кўриш имконини берувчи ушбу танловнинг республика босқичида иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаганимдан жуда хурсандман. Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларга оид саволларга жавоб беришда имкон қадар эгаллаган билимларимни кўрсатишга интилдим. Энди партиянинг бундан кейинги танловларида ҳам қатнашиб, ўз маҳоратимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент вилояти иштирокчиси Гулчеҳра Султонхонова фахрли 1-ўринни эгаллагаб  танловнинг “Адолат билимдони” дея эътироф этилди. Фаол иштирок этганлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби.     

“Адолат билимдони” ғолиби аниқланди was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »