Адолат — қонун устуворлигида

10 Ноябрь, 14:56 • Андижон вилояти, Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 75 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолат — қонун устуворлигида нет

Асосий қонунимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами арафасида  Ўзбекистон «Адолат» СДП Шаҳрихон туман кенгаши фаоллари томонидан  «Адолат — қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Партия фаоллар  ҳуқуқшунослар билан биргаликда жамоатчилик орасида Конституциямизнинг ўзига хос томонлари, инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устунлиги унда ўз ифодасини топгани ва умуминсоний қадриятлар улуғлангани  эътироф этилмоқда. Ўз ўрнида фуқароларга сиёсий ҳуқуқларимиз қонун билан кафолатлангани  тушунтирилди.

Тумандаги “Баркамол” маҳалласида ўтказилган ана шундай тадбир Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоялангани ва мурожаатлар билан ишлашга бўлган эътибор янада ортганлигига боғланди. Тарғибот тадбирлари доирасида  маҳалла аҳлини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Шу куни   13 нафар  баркамолликнинг  муражаатлари ижобий ҳал килинди.  Р. Жамоловни “Баркамол авлод”» МФЙ номини эски Аҳмадбек номига ўзгартириш хакидаги мурожатини маҳалладошлари қўллаб-қувватлади. Шундан келиб чиқиб бу масала вилоят Тапономика  комиссиясига тақдим қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган 6 нафар фуқаронинг имтиёзли равишда даволаниш борасида қилган мурожаати ўрганилди. Чиндан ҳам уларнинг даволанишга имконияти йўқлиги аниқланиб, имтиёзли даволаш юзасидан туман тиббиёт  марказий шифохонасига таклиф киритилди.

Қиш мавсуми яқинлашмоқда. Мурожаатларнинг 6 таси айни шу масалага қаратилган. Бу борада ҳам тегишли ташкилотларга чиқилди. Натижада муаммолар ижобий ечимини топди. 4 оила бекаларининг фарзандларини бепул китоб билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатлари ҳам қаноатлантирилди.

Азамжон Холиқов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шаҳрихон туман кенгаши раиси

Адолат — қонун устуворлигида was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »