“Адолат” СДП ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

13 Ноябрь, 17:51 • Партия ташкилотларида, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу хусусда куни кеча Шеробод туманидаги 29-ўрта умумтаълим мактаби спорт майдонида, республика Жисмоний тарбия ва Спорт Қўмитаси Шеробод туман бўлими, Болалар спорт жамғармаси туман бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Шеробод туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга меҳр уйғотиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. Мусобақада вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган уюшмаган ёшлардан иборат 18 жамоа ўзаро беллашди. Шиддатли мусобақада Шеробод туманининг “Бойбулоқ” жамоаси 1-ўринни, Шўрчи тумани “Шўрчи” жамоаси 2-ўринни, Термиз Давлат Университети “Университет” жамоси 3-ўринни эгаллади.

Асрор Ибрагимов,

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Шеробод туман бўлими раҳбари:

— Ушбу ўтказилган мусобақа туманларимиздаги уюшмаган ёшларни жамлаш, уларни соғлом ҳаётга тортишда кўмак берувчи воситадир. Мамлакатимизда уюшмаган ёшларни жамоатчиликка жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор, айниқса уюшмаган ёшларга қилинаётган эътибор диққатга сазовордир. Бугунги мусобақа ҳам уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Отабек СОБИРОВ, Шеробод туман “Бойбулоқ маҳалласи Бойбулоқ” жамоаси аъзоси:

Мусобақа учун яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз билан астойдил ғолиблик учун кураш олиб бордик. Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди.Иштирокчиларнинг барчаси хурсанд. Мусобақа давомида бир-биримиз билан дўстлашиб олдик. Ҳатто, мағлуб бўлган жамоалар хам хафа бўлгани йўқ. Муҳими ғалаба эмас, мусобақада иштирок этишдир.

Тадбир якунида ғолиб жамоаларга ва ўйин давомида яхши кўрсаткичларга эга бўлган ёшларга партия вакиллари ва бошқа ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Акром Болтаев,
Ўзбекистон “Адолат”СДП
Шеробод туман Кенгаши раиси

“Адолат” СДП ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди was last modified: Ноябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »