Амударёда партия гуруҳи ташаббуси билан сессияга масала киритилди

8 Ноябрь, 15:09 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сессия, Янгиликлар • 44 марта кўрилди • Комментариев к записи Амударёда партия гуруҳи ташаббуси билан сессияга масала киритилди нет

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари Амударё туманидаги умумтаълим мактаблари ва  мактабгача таълим муассасалари ўқувчилари ва тарбияланувчилари орасида бўлиб «Ясси оёқлик» ва «Сколиоз» касалликлари буйича ўрганиш ишларини олиб борган эди.

Ўрганиш натижалари халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 30 октябрь куни бўлиб ўткан, 38 сессиясида атрофлича кўриб чиқилди.

Сессияда туманда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар ҳамда уларнинг олдини олиш тўғрисидаги масала бўйича туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири О.Йўлдошовнинг ахбороти тингланди.

Ахборот юзасидан партия туман Кенгаши раиси, депутат И.Полвонов маъруза қилди.

Маърузада таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш-режасининг 27-банди ижроси ҳамда партиянинг Сайловолди дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб тумандаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида тумандаги 7 та мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 791 нафар болалардан 68 нафарида ясси оёқлик касаллиги мавжудлиги, жумладан, 18-сонли МТМда 90 нафар болалар тарбияланаётган бўлса уларнинг 30 нафари ясси оёқликнинг енгил формаси билан касалланган болаларга тўғри келган. Муассасада ташкил этилган махсус гурухларда мазкур касалликларнинг олдини олиш мақсадида машғулотлар олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Шунингдек, ўрганилган 7 та умумтаълим мактабларида тахсил олаётган ўқувчилардан 4 нафарида ясси оёқлик, 1 нафарида сколиёз касаллиги мавжудлиги ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан рўйхатга олинганлиги аниқланди. Ушбу масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий масалалар бўйича доимий комиссияси раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, тиббиёт ходимлари иштирокида бир неча умумтаълим мактабларида бўлиб ўқувчиларни қайта назоратдан ўтказдик.

Натижада, ўқувчилар орасида тиббий рўйхатга олинмаган “Ясси оёқлик” касаллиги мавжуд болалар борлиги ҳам маълум бўлди.

Бундан хулоса сифатида шуни қайд этиб ўтиш керак-ки, мактабгача таълим муассасаларида йилига бир марта феврал-май ойлари оралиғида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилади. Тиббий кўрикларнинг сифатли ташкил этилиши учун ҳар бир таълим муассасалари чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилиши учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиб беришлари, жумладан, алоҳида иссиқ хоналар ташкил этишлари зарур.

Шу қаторда тиббиёт ходимлари ҳам ўз ишларига масъулият билан ёндошган ҳолда болаларни  тўлиқ  текширувдан ўтказишлари керак.

Мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари болалар билан махсус гимнастика машғулотларини мунтазам олиб боришлари, шу жумладан, ота-оналар билан касалликни даволаш ва олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтиришлари зарур.

Шулар билан қатор умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳам ўз йўналишларида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган бадиий гимнастика машғулотларига алоҳида эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати котиби

Амударёда партия гуруҳи ташаббуси билан сессияга масала киритилди was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »