Атроф-муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз

13 Ноябрь, 18:18 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Атроф-муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиши белгиланган. Бунда партия атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини, биринчи навбатда, ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига қаратиб, у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат Давлат бюджетига юклаш тўғри бўлмайди, деб ҳисоблайди ҳамда  бу йўлда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилади.

Партия ташаббуси асосида Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳарнинг А.Навоий кўчасида атрофи кўчалар ва ҳиёбонлар чиройига путур етказаётган чиқиндилардан тозаланди, ён-атроф ободонлаштирилди. Ҳашарда партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.

Дилшунос Абдуллаева,

Партиянинг вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати:

— Бугунги ташкил этилган мазкур акцияга барча маҳаллий партия ташкилоти раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда биз билан ҳамкорлик қилган Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳодимларини жалб этган ҳолда атроф – муҳит тозалигига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик. Зеро, тозалик ва озодалик учун ҳар биримиз масъуллигимизни унутмаслигимиз керак.

Бу каби акция барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ўтказилишига келишиб олинди. Мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этган ҳолда фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат ва дахлдорлик хиссини уйғотиб, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориб, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантира олсак, биз кўзлаган мақсадимизга албатта етган бўламиз. Зеро, маконимизни қанча тоза тутсак, юртимиз шунчалик чирой очиб бораверади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Атроф-муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз was last modified: Ноябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »