Балиқчилик “Адолат” билимдонлари” беллашдилар

18 Ноябрь, 12:08 • Андижон вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 114 марта кўрилди • Комментариев к записи Балиқчилик “Адолат” билимдонлари” беллашдилар нет

Балиқчи тиббиёт коллежида ўтказилган “Адолат» билимдони” кўрик танловининг ўзига хос байрам тадбирига айлангани ҳам бежиз эмас. Унда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг энг фаол ва ташаббускор  ўқувчилари иштирок этдилар.

Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами арафасида ташкил этилган мазкур танловни   ўтказишдан  мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, Бош қонунимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашдан иборат. Ўз навбатида  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Танлов иштирокчилари таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви ва уй вазифаси шартларини бажариш давомида ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини кўрсатдилар. Ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда ёшларнинг иштироки уларнинг чиқишларида ўз ифодасини топди.

— Бугунги танлов биз учун ўзига хос ҳуқуқ ва маҳорат дарси бўлди,-дейди танлов иштирокчиси Ирода Тожиддинова. — Албатта, мана шундай тадбирларнинг ўтказилиши биз ёшларнинг  сиёсий-ҳуқуқий билимларимизни ошириш билан бирга фаолликка бошлайди. Айниқса ўз билимларимизни синовдан ўтказиб, ўқишга, изланишга ундайди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра белгиланган шартларни бажариш давомида энг юқори балл тўплаган Балиқчи тиббиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси  Қобилжон Маманазаров ғолибликни  қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Акбаржон Назаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

Балиқчилик “Адолат” билимдонлари” беллашдилар was last modified: Ноябрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »