“Биз диабетга қаршимиз”

20 Ноябрь, 16:23 • Партия ташкилотларида, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи “Биз диабетга қаршимиз” нет

Юртимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллат генофондини асраш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришда кўмаклашишга катта эътибор қаратилиб келмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли катламига ёрдам бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Бу борада “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ҳайрия фонди хам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, 14 ноябрь “Халқаро диабетга қарши кураш куни” муносабати билан фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси орқали “Биз диабетга қаршимиз” мавзусида Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Эндокринология диспансери, Ўзбекистон “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши билан хамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди. Бунда “Биргаликда кучлимиз, ҳамжиҳатликда курашайлик” шиори доирасида қандли диабет хасталигига чалинган беморларни айниқса, болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга зарур “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди томонидан дори — дармонлар ва бир қатор совғалар тарқатилди.

Юлдуз Усмонова — “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ҳайрия фонди директори, партиянинг фаол аъзоси:

— Бугун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда катта тадбир ташкил этдик. Бунда диабет билан оғриган жуда кўплаб бемор болажонларни таклиф этдик. Тадбир иштирокчиларга диабет ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтдик. Назаримда ҳамкорликда ташкил этган мазкур тадбиримиз барчага манзур бўлди.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги — оналар ва болалар саломатлигидир. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш —  миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробар эканлигини унутмаслик даркор.

Шуҳратжон Ҳасанов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

“Биз диабетга қаршимиз” was last modified: Ноябрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »