“Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз!”

30 Ноябрь, 11:27 • Партия ташкилотларида, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 199 марта кўрилди • Комментариев к записи “Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз!” нет

Ҳар бир инсон мустаҳкам оила бунёд этиши ҳамда баркамол авлодни дунёга келтириши учун шубҳасиз, ҳар томонлама соғлом бўлиши ва соғлом турмуш тарзини шакллантириши лозим. Бунинг учун эса спорт билан шуғулланиш, жамиятда соғлом турмуш ҳаёт тарзини шакллантириши талаб этилади. Ёшларнинг бу борадаги онги ва дунёқарашини риожлантириш мақсадида  Ўзбекистон “Адолат” СДП Узун туман Кенгаши ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари томонидан 1-декабрь — “ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан туман Маиший хизмат касб-хунар коллежида ““Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Узун туман Кенгаши раиси И.Раҳматов, туман ОИТСга қарши кураш маркази шифокори М.Низомова, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси К.Тошмуродов, туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори О.Сувонқулов ҳамда партиянинг фаол аъзолари, коллеж талабалари иштирок этишди. Давра суҳбатида соғлом ҳаёт тарзи, вирус, ОИТС касаллиги, унинг белги ва оқибатлари, касаллик тарқалишининг ривожланиши тўғрисидаги маърузалар тингланди.

Муслима Низомова, туман ОИТСга қарши кураш маркази шифокори:

Вирус юққан шахснинг аҳволи узоқ муддат ичида меъёрида (нормал ҳолатда) бўлиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач ҳужайрага ёпишиб олиб, аста-секин ҳужайра ичига, асосан, ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч ҳолатда сақланади. Касаллик ўткир ҳолатда ривожланадиган бўлса вируснинг инкубация (касалик белгиси намоён бўлгунгача давр) даври 6-18 ой бўлиши мумкин.
Агарда сурункали ҳолат юз берса инкубация даври ўртача 3-5 ва ундан ортиқ даврни ташкил этади. Клиник белгиларига келсак, беморларда иситма чиқа бошлайди ва бу ҳолат сабабини аниқлаш қийинрок бўлган ҳолда узоқ муддатга чўзилиши мумкин. Баданига тошмалар тошади, гриппга ўхшаш белгилар ва неврологик бузилиш белгилари келиб чиқади. Давомийлиги икки ҳафтадан уч ойгача, баъзан узоқроқ бўлади. Ана шу даврдан бошлаб сурункали шаклда касаллик 8-9 йилларда ниҳоясига етади.

ОИТС вируси нафақат организмдаги иммун тизимни издан чиқаради, у бош мия ҳужайраларини ва орқа мия суюқлигида ҳаёт кечириб, кўпаяди, натижада инсон одамийлик қиёфасидан четлашади. Ақли пастлик, эпилеплик тутқаноқ, эслаш қобилиятининг тезлик билан пасая бориши ва охир оқибатда тўлиқ неврологик бузилишларга олиб келади. Беморнинг юриш-ҳаракат координацияси йўқола боради. Гапириши бузилади, баъзан кучли қўзғалиш бўлса, аксарият сабабсиз депрессия ҳолатига киради. Хасталикнинг оқибати  100 % ўлим билан тугайди. Касаллик белгиси юзага чикиши билан ўлим содир бўлиш даври турлича. Масалан, баъзи мамлакатларда, аксарияти ўткир шаклида 50% беморлар 18 ой ичида ҳаётдан кўз юмади ва 80 %ида бу ҳолат 36 ойда кузатилади. Африкада, Гаитида бундан ҳам қисқароқдир.

Отабек Амирқулов, туман Саломатлик маркази олий тоифали шифокори,  валиолог:

ОИТС биринчи бор 1981 йилда Америкада қайд этилди. Хабар берилишича иммунитети пасайган беморларда «Саркома Калоши» ва «Пневмония» диагнози билан касаллик қайд этилиб, уларда «иммун етишмаслик синдроми» ҳам мавжуд бўлган. Илгари бундай касаллик бошқачароқ номларда бўлган. ОИТС касаллигини келтириб чиқарувчи вирус 1983 йилда кашф этилди ва у ҳозирди «ОИВ » деб аталди. Кейинчалик африкалик беморда унинг бошқача хили ОИВ-2 ҳам қайд этилди. 1987 йилнинг июль ойида АҚШда 37 785 кишида ва 527 нафар болаларда ОИТС рўйхатга олинган. Кўпчилик касалланганларнинг (78%) ичидан биттасининг онаси ОИТС билан оғриган, 12 фоизи қон қуйиши орқали юққан бўлиб, 6 фоизи гемофилик ҳисобланган, 4 фоизининг оиласи ҳақидаги маълумот аниқ бўлмаган. Бу касалликнинг олдини олишда олимлар жуда кўп изланишлар олиб боришган. Мамлакатимизда ушбу касалликка қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2013 йил “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Бугунги тадбирдан асосий мақсадимиз, айни шу сингари касалликнинг олдини олиш, ундан эҳтиёт бўлиш, жамиятда соғлом яшаш ва баркамол фарзандларни дунёга келтиришдир. Шунингдек, ёшлар орасида эпидемик вазиятни муқобиллаштириш, унинг ижтимоий зарарларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашдир.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, барча жойларда ОИТСга қарши кураш марказлари учун янги бинолар қурилди, шунингдек, бу касалликка қарши курашиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбир давомида ОИТСга чалинган беморларнинг аҳволи, келажаги йўқлиги акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди. Давра суҳбати сўнггида соғлом яшаш, тинч ва осуда ҳаёт кечириш лозимлиги таъкидланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби

“Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз!” was last modified: Декабрь 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »