Бош қомусимиз — ҳуқуқларимиз эркинлиги гарови (+Аудио)

10 Ноябрь, 15:31 • Муносабат, Тошкент вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Бош қомусимиз — ҳуқуқларимиз эркинлиги гарови (+Аудио) нет

Куни кеча “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши томонидан Энергетика касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан “Конституция – адолат мезони” лойиҳаси доирасида  “Бош қомусимиз — ҳуқуқларимиз эркинлиги гарови” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қибрай туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчи-педагоглар, ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимизда  демократик жамият қуришнинг асосий пойдевори ва таянчи бўлган Конституциянинг ўрни тушунтирилди. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва  бошқарув органларида бевосита иштироки, шунингдек барча мулк шаклларига асосланган маъмурий-хўжалик  тузулмалари билан турли муносабатларни йўлга қўйишда инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш, унинг манфаатлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз борди.

Конституциямизда халқимизнинг ҳуқуқий-демократик адолатли фуқаролик жамияти, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек орзу ҳаваси ўзининг тўла ифодасини топган. Унда ҳаётимизнинг гарови бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган. Энг муҳими инсон ҳуқуқлари, инсон эркинлиги бош қомусимизда мустаҳкам белгилаб қўйилган.

Людмила Кошелапова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир фуқаро, ҳеч бир одам ўз шаҳсий ҳаётини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни конституциясиз тасаввур эта олмайди. Қомусимизнинг барқарорлиги, унинг энг муҳим принциплари ва нормаларини ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғри англамоғи зарур. Чунки у маънавий–маданий эҳтиёжларини, ватанпарварлик туйғуларини, таъбир жоиз бўлса, халқнинг виждони ва диёнатини ўзида мужассамлаштирганлиги учун ҳам биз учун азиз эканлигини тушунмоғимиз лозим.

Ўтган давр ичида Конституциямиз жиддий синовлардан ўтди. Ушбу муҳим ҳужжат асосида асрлар мобайнида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар амалга оширилди. Бир сўз билан айтганда, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётгани конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим асоси, уларни амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти ва гаровига айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқнинг бой турмуш тажрибасига асосланган ҳолда ўзбек халқининг миллий ва маданий анъаналарига, барча ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг манфаатларига мос келадиган ҳақиқий демократик принципларни қарор топтириш кафолатидир. Партиямиз ҳам ўзининг кенг қамровли ғоя, мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, бу жараёнда фаол иштирок этиб келмоқда.

Нигора Одилова, “Ёш адолатчилар” Қибрай тумани Кенгаши фаоли:

— Конституциямизнинг барча моддалари демократик жамиятнинг мустаҳкам пойдевори сифатида тушунча уйғотган. Зеро, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари бош қомусимизда ўз аксини топганлигини англамоғимиз керак. Бу борада,“Адолат”СДП томонидан уюштириб келинаётган “Адолат билимдонлари” кўрик- танлови биз ёшларнинг Конституция ва қонунларимиз тўғрисидаги билимларимизни янада чарҳлаб бораверади. 

Қибрай тумани Кенгашида ташкил этилган байрам тадбири ҳам юртимиз келажаги бўлмиш ёшларни Конституциямизга ҳурмат руҳида тарбиялашда, сиёсий билимларини оширишда, уларни ватан келажагига ва инсон ҳуқуқларига бефарқ эмасликларини кўрсатишда катта амалий ифода вазифасини ўтайди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур тадбир «Ёшлар» радиоканали орқали ҳам ёритилди. Уни қуйида тинглашингиз мумкин. 

Зулайҳо Чўлпонова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Бош қомусимиз — ҳуқуқларимиз эркинлиги гарови (+Аудио) was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »