Бухоролик билимдонлар беллашди

23 Ноябрь, 16:12 • Бухоро вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 264 марта кўрилди • Комментариев к записи Бухоролик билимдонлар беллашди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида партиянинг “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда партия ходимлари билан бирга туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар, фаол партиядошлар иштирок этишди.

Туман ва шаҳар Кенгаши ғолиблари вилоят босқичида ҳам жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни намоён этиш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда фаоллигини кўрсатиш, партиянинг Устави ва Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси, қонунларини кенг тарғиб қилиш борасидаги иқтидорларини намоён этишди.

Биринчи – таништирув шартида барча иштирокчилар таълим олаётган муассаса, туман ёхуд шаҳар партия ташкилотларининг сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий тузилмаси ҳақида тақдимотлар қилишди, ўзларининг тайёрлаб келган мультимедия воситалари орқали маҳоратларини жуда чиройли тарзда кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашувида эса танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Устави ва сайловолди дастурига оид саволларга жавоб беришди. Ҳар бир иштирокчи ўзининг сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданиятини кўрсатишди. Айниқса, Пешкў туманидан қатнашган адолат билимдони Саиджон Жўрақуловнинг ҳар бир саволларга аниқ ва тўлиқ берган жавоби барча ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.

“Уй вазифаси” деб номланган учинчи шартда эса Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусидаги ижодий ишларини тақдим этишди. Мазкур ижодий ишда барча иштирокчилар қатори Когон туманидан қатнашган ўқувчининг маҳорати ҳаммага қизиқиш уйғотди. У партия борасидаги ўз тасаввурларини бўёқлар кўмагида чиройли акс эттирган расми билан кўрсатди.

Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча қатнашчиларни баҳолашди.

Учинчи ўринга Пешкў туман Афшона тиббиёт коллежи 3-босқич талабаси Саиджон Жўрақулов, иккинчи ўринга эса Когон шаҳар мактабгача таълим муассасаси ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Гавҳар Жамоловалар муносиб деб топилди. Биринчи ўринни қўлга киритган Шофиркон Иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Мафтуна Ҳамидова эса республика босқичига  қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Кўрик-танлов қатнашувчиларининг барчаси партиянинг диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Моҳигул Абдуллаева,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бухоролик билимдонлар беллашди was last modified: Ноябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »