Давримизнинг буюк адиби билан учрашув

15 Ноябрь, 17:39 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Фракция, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Давримизнинг буюк адиби билан учрашув нет

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Тоҳир Малик билан учрашув бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Очиқ ва самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда атоқли адиб парламентимиз янги босқичга кўтарилётганини эътироф этган ҳолда депутатларнинг сайловчилар, омма билан мулоқотни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифларини билдирди.

Шуниндек, адиб ўз сўзида мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилётганини, бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она-Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилётганини таъкидлади.

Ушбу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича кейинги пайтда бирмунча ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Тоҳир Малик айни вақтда бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини билдирди. Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа эканлигини қайд этди.

Албатта, ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори муҳим қадам бўлди. Ушбу қарорни ҳаётга самарали татбиқ этиш адабиёт соҳаси вакиллари, ёзувчилар, шоирлар, ноширлар билан бир қаторда депутатлар олдига ҳам улкан вазифалар қўйиши сабаби миллатимизнинг маънавияти шаклланиши, ёшларимизнинг дунёқараши кенгайиши Ватанимизнинг буюк келажаги учун қўйилаётган пойдевор учун барчамиз масъул эканлигимизга тўхталиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Тоҳир Маликнинг мустақиллик йилларида энг кўп ададда китоб чоп эттирган ва халқимизнинг кўнглидан чуқур жой эгаллаган адиб эканлигини таъкидлаган ҳолда унинг асарларидаги даврнинг ўткир ижтимоий-сиёсий манзарасини, инсон руҳиятини очиб берувчи ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Учрашувда иштирокчилар адибдан бугунги адабий жараёнлар, китобхонлик тарғиботи, бадиий асарларда замон қаҳрамонларининг акс эттирилиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бахром БУРХАНИТДИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси

ижрочи котиби

Давримизнинг буюк адиби билан учрашув was last modified: Ноябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »