Фарзандини боғчага жойлаштира олмаган фуқаро партия аралашуви билан ўз мақсадига етди

3 Ноябрь, 09:29 • Адолат қабулхонаси, Навоий вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 20 марта кўрилди • Комментариев к записи Фарзандини боғчага жойлаштира олмаган фуқаро партия аралашуви билан ўз мақсадига етди нет

Бугунги кунда фуқароларнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши хузуридаги “Адолат” қабулхонасига қилган мурожаатлари ўз вақтида белгиланган тартибда ижобий ҳал  этилишига  эришилмоқда. Бу эса партияга бўлган ишончнинг тобора ортишига сабаб бўлмоқда.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Халқ билан юзма-юз мулоқот куни”, деб эълон қилиниб, хонадонма-хонадон аҳоли билан мулоқот қилиниб, одамларни дардини эшитиб, уларнинг  мурожаатлари бўйича  ишлар олиб борилмоқда.

Мулоқотлар жараёнида Кармана туман “Фарход” МФЙда яшовчи  фуқаро Гулҳаё Бумиева хонадонига кирганимизда фуқаро томонидан икки нафар фарзандидан бири Навоий шаҳридаги 10- сонли Мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётгани, иккинчи фарзандини эса  шу МТМ га жойлаштира олмаётганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича фуқаро бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган бўлса-да, муаммо бартараф этилмагани аён бўлди.

Ушбу мурожаат юзасидан Раъно Ҳайитова Навоий шаҳар ХТБ мудирига  хат билан чиқиб, вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда  маъсул ходимлар билан биргаликда жойига бориб ўрганиб чиқди.  Натижада Г.Бумиеванинг фарзанди Шохруҳ Тўраев 10-сонли  мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Фарзандини боғчага жойлаштира олмаган фуқаро партия аралашуви билан ўз мақсадига етди was last modified: Ноябрь 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »