Геология соҳаси фаолиятини такомиллашувида янги лойиҳалар уйғунлашуви

24 Ноябрь, 15:34 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 307 марта кўрилди • Комментариев к записи Геология соҳаси фаолиятини такомиллашувида янги лойиҳалар уйғунлашуви нет

Мамлакатимизда геология қидирув ишлари самарадорлигини ошириш халқимиз манфаатларига хизмат қилишини яхши англаган ҳолда, мазкур соҳада янгидан-янги ислоҳотлар ўтказилмоқда.  Бу борада  жорий йилнинг 13 ноябрь кунида геология-қидирув фаолиятини яхшилаш, минерал-хом ашё ва қимматбаҳо металлар ресурс базаси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари соҳа вакиллари олдидаги вазифалари кўриб чиқилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолияти самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиб, соҳада ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги фабрикалар қуриш бўйича вазифалар белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ, ер қаърини комплекс геологик ўрганиш ҳамда узоқ истиқболга мўлжалланган минерал ҳом ашё базасини ривожлантириш янги босқичга чиққанини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. Жорий йилнинг ўзида Президентимизнинг соҳага оид 5 та ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соҳада янги тизим яратилди. Бунинг натижасида қўмитанинг вазифа ва ваколатлари кенгайди, янги конлар топиш ва заҳираларни кўпайтиришга қаратилган салоҳияти ошди.  Соҳадаги ишларни енгиллаштириш ва халқ учун унинг фойдалилик коэффициенти даражасини ошириш фақатгина ушбу ишлар билан чекланиб қолинмади деб ўйлайман. Сабабики, геология қидирув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида соҳа изчил модарнизация қилинмоқда. Лаборатория-таҳлил ускуналари янгиланмоқда.

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида геология-қидирув жараёнига 2018 йилдан аэрогеофизик усул ва ускуналарни жорий қилиш режалаштирилган. Бу истиқболли геологик ресурсларни юқори аниқликда белгилаш имконини беради. Бироқ ҳали соҳа олдида қатор долзарб масалалар мавжуд. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ер қарини геологик ўрганиш, фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва бошқаришга масъул орган этиб берилганига қарамасдан, унинг фаолияти геология-қидирув ишлари билан чегараланиб қолмоқда. 2017-2021 йилларга мўлжалланган минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида геология қидирув ишлари жадвал асосида амалга оширилмоқда. Жорий йилда Фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича давлат комиссияси томонидан 13 та кон бўйича заҳиралар тасдиқланиб, саноатда ўзлаштиришга тайёрланди. Йил охиригача 13 та кон бўйича заҳиралар тасдиқланиши режалаштирилган.

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган дастурга мувофиқ, 2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 та лойиҳани амалга ошириш белгиланганлиги ишлаб чиқариш ҳажмини ошишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига катта замин яратади. Бу эса жамиятимизда ижтимоий барқарорликка ва ёшларимизнинг иш жараёнига жалб қилишда яна бир янги қадам бўлиши билан аҳамиятлидир. Бу ўз ўрнида аҳоли бандлигини таъминланиши билан бирга давлат бюджетга тушадиган даромадларини ҳам сезиларли даражада ошириш имкониятини бериши билан муҳимдир. Ушбу лойиҳаларни ишончли электр энергияси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш зарурлиги қайд этилганлиги масалани ҳал этиш йўлларини енлиллаштиришини кўрсатиб беради.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун керакли кадрларни етказиб бериш ҳам долзарб масала ҳисобланади. Соҳани замонавий мутахассислар билан таъминлаш учун Давлат геология ва минералогия ресурслар қўмитаси ҳузурида ихтисослашган олий таълим муассасасини ташкил этиш, унда илмий изланишларга катта аҳамият қаратиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим тизими ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур соҳа олдига аниқ вазифаларнинг қўйилиши тизимда иш сифатини оширишга, самарали натижаларга эришилишида муҳим кўприк вазифасини ўтайди.

Самандар БОБОРАЖАБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши фаоли

Геология соҳаси фаолиятини такомиллашувида янги лойиҳалар уйғунлашуви was last modified: Ноябрь 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »