Хоразмнинг “Адолат” билимдони” аниқланди

22 Ноябрь, 17:29 • Кўрик-танлов, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 136 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмнинг “Адолат” билимдони” аниқланди нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан мамлакатимиздаги барча ўрта-махсус таълим  муассасалари ўқувчилари ўртасида  “Адолат билимдони” кўрик танловининг  шаҳар ва туман босқичлари илиқ кутиб олинди. Айни пайтда эса танловнинг вилоят босқичлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Куни кеча Урганч шаҳар туризим ва тадбиркорлик касб хунар коллежида танловнинг вилоят босқичи фаоллик билан ўтказилди. Танловга партиянинг фаоллари, депутатлари  билан биргаликда   мазкур коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва тафаккурини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанга мухаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш  ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдан иборат.

Иштирокчилар  танловнинг учта шарти яъни таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уй вазифаси шартлари бўйича беллашдилар.

Иштирокчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлаганидан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганилиб чиқилиб, баҳоланди ва ҳар бир шартнинг бажарилишига холисона  изоҳлар берилди.

 Тозагул Матчанова, хакамлар ҳайъати раиси:

–  Ёш иштирокчиларнинг танлов шартларини бажаришдаги қобилиятлари, бир-биридан зукко, билимли ва доно фарзандларимизнинг иқтидорлари, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари нақадар бойиб бораётгани, айниқса Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари, “Адолат” социал-демократик партиясининг устави ва сайловолди дастурига оид саволларга моҳирона жавоб беришларига ва партиянинг устивор вазифа ҳамда шиорларини шеърий мисралар орқали ифодалаб беришларига қойил қолдик. Ғолибни аниқлаш жуда мушкул кечди.

  Танловда 1-ўринга Янгибозор туман Педогогика ва спорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Шоҳида Юсупова, 2-ўринга Хонқа Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Насиба Матяқубова ва Боғот туман Маиший ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Асалхон Аллақулиева, 3-ўринга Шовот туман Қурилиш касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Фатима Эгамова ва бошқа иштирокчилар эса танловнинг турли номинацияларига эга бўлишди.

Шоҳида Юсупова, танлов ғолиби:

— Бир неча кундан буён танловнинг вилоят босқичига тайёргарлик қилишим мени янада партияга бўлган меҳримни оширди. Танлов жуда ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Ғолиблик зиммамга янада чуқурроқ масъулиятни юклайди. Билдирилган ишончни оқлашга, танловнинг Республика босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Танлов якунида  иштирокчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Урганч шаҳар маданият бўлими санъаткорларининг дилрабо куй қўшиқлари барчага кўтаринкилик бағишлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хоразмнинг “Адолат” билимдони” аниқланди was last modified: Ноябрь 22nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »