Илм-фан ривожида муҳим қадам

3 Ноябрь, 16:14 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 84 марта кўрилди • Комментариев к записи Илм-фан ривожида муҳим қадам нет

Бугун юртимизда илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришнинг барқарор тизими яратилди. Шу билан бир қаторда салоҳиятли илмий мактаблар яратилди, илмий лаборатория ва кафедралар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, вазирлик ва идоралар ҳамда республика миқёсидаги илмий-техник ва эксперт кенгашлари шаклидаги кўп тармоқли илмий-ташкилий инфратузилма фаолият юритмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу борада Геномика ва биоинформатика маркази, Халқаро қуёш энергияси институти, Кембридж университети иштирокида Юқори технологиялар маркази фаолиятининг йўлга қўйилгани янги илмий-инновацион тузилмаларни кашф этди.

Лекин қайд этиш лозимки, соҳа ходимларининг илмий-техник салоҳияти, замон билан ҳамнафаслиги, илмий муассасаларнинг кадрлар билан таъминланганлиги, илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техника, тажриба ва лаборатория базаларининг ривожланиш даражаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг жадал суръатларидан ортда қолаётгани сир эмас.

Дунёдаги ривожланган ҳар қайси сердаромад соҳаларда инновацион фаолиятнинг пешқадам эканлиги барчамизга аён бўлмоқда. Айнан юқоридаги талаблар асносида куни кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш  ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ана шундай муаммолар ечимига хизмат қилиши табиий.

Ушбу қарор билан биргаликда фан ва инновация соҳасида 6 та устувор йўналиш бўйича 40 дан зиёд тадбирларни ўз ичига олган “2017-2021 йилларда республикада илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури” ҳам тасдиқланди.

Қарорда ёш изланувчанлар учун энг аҳамиятли бўлган имкониятлар — иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида докторантурада ўқиш учун мақсадли квоталарни ажратиш амалиётини жорий қилиш чоралари назарда тутилган ҳамда илмий кадрларнинг академик мобиллигини ошириш ва уларнинг илмий ютуқларини қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш белгиланган. Бу эса юртимизда ёш ва иқтидорли фан докторлари етишиб чиқиши, уларнинг илм-фан билан кенгроқ шуғулланиши учун зарур имконият яратиши шубҳасиз.

Шунингдек, илмий фаолият ҳамда таълим жараёни интеграциялашувини янада чуқурлаштириш бўйича мақсадли чораларни амалга ошириш, бунда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходим ва мутахассисларини олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб қилиш, магистрлик диссертацияларининг дастлабки ҳимоясини амалиёт ўталган муассасаларда ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилган. Бу эса амалиёт ва назариянинг бир-бирига янада яқинлашишини таъминлайди, мутахассис соҳани ичдан, чуқур  ўрганишига замин яратади.

Мазкур қарор билан режалаштирилган тадбирлар доирасида 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари, 40 та илмий-тадқиқот муассасасини замонавий илмий лабораториялар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш вазифаси белгилани ҳам мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилган ишлар кўламини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Қарорнинг чуқур туб моҳиятига эътибор қаратилса, унинг ижросидан кўзланган мақсад улуғ ва эзгу —  мамлакатимизни илм-фан соҳасида юқори даражаларга олиб чиқишга эришиш, илмий-технологик салоҳиятни янада мустаҳкамлаш ва илмий иқтидорга эга ёш кадрларни самарали фаолият юритишларига имкон яратиш, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини кенгайтириш, улар тақдим этаётган инновацион ишланмалар даражаси ва сифатини оширишдан иборатдир.

Марифжон ХОЛДАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси

Илм-фан ривожида муҳим қадам was last modified: Ноябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »