Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига устувор эътибор

4 Ноябрь, 15:06 • Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига устувор эътибор нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Қарорда белгиланган тадбирлар олимларимизнинг кунлик иш шароитини яхшилаш билан бир вақтда улар томонидан бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифат кўрсатгичларини халқаро талаблар даражасига етказилишини таъминлайди. Унда илмий-тадқиқот институтлари бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш, лабораторияларни мебел ва керакли анжомлар билан бутлаш ҳисобига моддий-техника таъминотини йўлга қўйишга ҳамда уларнинг молиявий манбаларини белгилаш билан бир вақтда йиллик сарф этиладиган маблағлар асослантирилган белгилашга тизимли ёндошув механизмлари мукаммал ёритиб берилган.

Хусусан, қарорда 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот ташкилотларининг инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш комплекс чоралар, яъни илмий-тадқиқот ташкилотларининг инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг комплекс тадбирлари, 2018-2021 йилларда бажарилиши белгиланган вазифаларга молиявий харажатлар ҳисоби тасдиқланган. Таркибида фаолияти йўналишига хос бўлган илмий-тадқиқот институтлари бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотларга ҳар йилнинг биринчи июнига қадар навбатдаги йилда биноларни капитал таъмирлаш, модернизация ва реконструкция қилиш бўйича техник топшириқлар ҳамда лабораторияларни мебеллар ҳамда замонавий ўлчов ва бошқа таҳлил қилиш учун зарур бўлган анжомлар эҳтиёжи юзасидан аниқ буюртмаларни Фан ва технологиялар агентлигига молия ва иқтисодиёт вазирликлари билан келишиш учун топшириш, ҳар бир йиллик молиявий параметрлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот институтлари биноларини капитал таъмирлаш, жорий таъмирлаш, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда лабораторияларни мебеллар ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш юзасидан аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш ишлари белгиланди.

Қарорда илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлардан бошқа ишчилари учун бюджет ташкилотлари ишчиларига қўлланиладиган моддий  рағбатлантириш шартлари амалиёти белгиланиши соҳада илмий-тадқиқот ва инновация ишларини ўтказишга илмий ходимларга амалий ёрдам бериб келаётган бошқа ходимларнинг ҳам масъуллигини орттиради.

Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига яратилаётган шароитлар ўз навбатида мамлакатимиз олимларининг ривожланган хориж давлатларида ўтказилаётган тадқиқотларга интеграциялашувини жадаллаштиришга хизмат қилади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонгунчилик палатасидаги

 “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Илмий-тадқиқот ва инновация ишларига устувор эътибор was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »