Инсон манфаатлари олий қадрият

8 Ноябрь, 17:02 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 76 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари олий қадрият нет

Юртимиз ўз мустақиллигига эришгаш, асосий мақсад Биринчи Президентимиз мустақиллигимиз асосчиси ва бош қомусимизнинг асосий муаллифларидан бири И.А.Каримов раҳбарлигида ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришга қаратилди.

Барчага яхши маълум эркин фуқаролик жамиятининг асосини эркин фикрлайдиган, теран ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга фуқаролар ташкил этади.

Бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаетган барча сохалардаги ўзгариш ва ислохотлар ягона максадга — Ўзбекистон халқи, айниқса ёшларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, одамларнинг даромади ва фаровонлигини изчил ошириб бориш, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзининг интеллектуал, касб ва маънавий салоҳиятини амалга ошириши учун зарур имкониятлар яратиб беришни кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Мамлакатимизда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган барча ислохотларимиз негизида, жорий йилда 25 йиллиги кенг нишонланаётган Асосий қомусимиз ҳаракатлантирувчи куч сифатида турганлигини яхши англаймиз.

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий шартларидан бири ҳисобланган қонун устуворлигига эришиш,  давлат ва жамият бошқаруви  тизимида қонунларнинг мавқеини ошириш, қонунларга хурмат ва риоя қилишни барчанинг турмуш  тарзига айлантириш — кучли фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги энг асосий  максадларимиздан бири. Асосий қомусимизнинг қайси бир моддасини олиб қарамайлик, унда халқимизнинг теран тарихий илдизларига асосланган, кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳукуқий меросини ўз ичига олганлигини, миллий менталитетимизга ва маънавиятимизга хос улуғ ахлоқий хислатларни ўзида мужассам этканлигини кўрамиз. Айниқса, 66-моддада «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар» дея белгилаб қўйилиши, юқоридаги фикрларимизнинг аниқ тастиғидир.

Шулар билан қатор, фуқароларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги ва бошқарувидаги фаолликларини оширишга қаратилган қатор сиёсий ҳуқуқлари ҳам Конституциямизда аниқ белгилаб берилган. Жумладан Асосий қомусимизнинг 32-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади».деб келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи эса 34-моддада ўз аксини топган.

Шунингдек, 11-моддада Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши қайд этиб ўтилган.

Юртимизнинг ҳар бир фуқаросига яхши аёнки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлашни энг асосий мақсад қилиб олган конституциямиз унинг муқаддимасида ёзилганидек, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, қабул қилинган асосий ҳужжатимиз ҳисобланади.

Муслима АЛИМБЕТОВА,

Қорақалпоқ давлат университети талабаси,

Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоли

Инсон манфаатлари олий қадрият was last modified: Ноябрь 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »