Истиқболдаги вазифалар белгиланди

3 Ноябрь, 11:54 • Партия ташкилотларида, Сайлов — 2017, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 84 марта кўрилди • Комментариев к записи Истиқболдаги вазифалар белгиланди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши 2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳри халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Хусусан, партиянинг туман Кенгашлари бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қуюв-механика” шўба корхонаси заводида фаолият юритаётган қуйи бўғинда ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ҳамда халқаро демократик меъёр ва қоидаларга амал қилинган ҳолда очиқлик, ошкоралик ва сиёсий бағрикенглик шароитида ташкил этилаётгани қайд этилди.

Суюн Ашуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши раиси:

— Пойтахт туманларида маҳаллий Кенгашлар фаолияти йўлга қўйилиши долзарб масала. Зеро, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этишда бу муҳим аҳамиятга эга. Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайлов ҳар бир туман Кенгашида депутатлик гуруҳлари тузилишида жуда муҳим аҳамият касб этиб, сиё­сий партиялар янада тўлақонли фао­лият олиб боришига хизмат қилади. Бундан ке­йин туман Кенгашларининг депутатлар билан ишлаш тажрибасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилади.

Гўзал Шукурова, “Қуюв-механика” шўба корхонаси заводи қошидаги БПТ “Аёллар қаноти” раиси:

— “Адолат” СДПнинг халқчил дастурий мақсад ва вазифалар бўлажак сайловларда ўз ғояларимизни яна бир бор сайловчиларимиз орасида кенг тарғиб қилиш ва  партиямизнинг муносиб иштирок этишини таъминлайди. Албатта, сайловда етакчи ўринни эгаллашда “Қуюв-механика” шўба корхонаси заводи қошидаги қуйи бўғинга бирлашган 500 нафарга яқин аъзолар фаоллигидан унумли фойдалансак, кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Ўз навбатида конференцияда ўтган сайловлар даврида фойдаланилмаган имкониятлар, йўл қўйилган камчиликларга ҳам холисона баҳо берилиб, улардан тўғри хулоса чиқариш, жорий йилнинг декабр ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Бектемир туман кенгаши сайловига пухта ҳозирлик кўриш билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгашининг навбатдаги конференциясига делегатлар сайланди.

Феруз ЖЎРАЕВ,

Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот котиби

Истиқболдаги вазифалар белгиланди was last modified: Ноябрь 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »