Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди

8 Ноябрь, 15:00 • Бухоро вилояти, Ижроқўм, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг 18-сон Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди. Йиғилишни партиянинг вилоят Кенгаши раиси в.б Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан тасдиқланган дастур ижросини амалга ошириш бўйича календарь-режада белгиланган вазифаларни Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан бажарилиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, 2017 йил давомида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари сони кўпайди. Шунингдек, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Адолат-қонун устуворлигида”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳалари доирасида маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда партия ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари вилоятдаги тегишли ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиб чиқдилар. Ўрганишлар жараёнида депутатлар томонидан сўровлар чиқарилди. Доимий комиссия ва сессияларга масалалар киритилди. Партия вилоят Кенгаши раиси в.б Мақсуд Ҳамидов айни шу масалалар борасида тўхталиб ўтар экан, янада фаол бўлиш, масъулиятни ҳис этган ҳолда ўз ишини амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Тасдиқланган чора-тадбирларга асосан “Сиёсий ҳуқуқий  билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият подевори” лойиҳаси доирасида мамлакатда бўлаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳолига тушунтириш, чиқаётган Президент фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга кенг очиб бериш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларга бириктирилган фаол лекторларимиз томонидан сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилиб келинаётганлиги, ҳафтанинг чоршанба куни партия депутатларининг сайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари аъзолари хонадон ва ижтимоий ташкилотларга ташриф буюриб, у ерда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиб, ижобий ечим топишда кўмаклашаётганлиги ҳам айтиб ўтилди. Ташкил этилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари, уларнинг оммавий ахборот воситасида ёритилганлиги тўғрисида ҳам сўз юритилди. Амалга оширилган ишлар бирма бир тилга олинар экан, шубҳасиз, мавжуд муаммолар ҳам санаб ўтилди. Хусусан, баъзи туманларда партия аъзолари сонининг камлиги, тадбирлар ташкил этишда сусткашликка йўл қўйиб келаётганлиги, гарчанд депутатлик гуруҳлари бўлса-да доимий комиссия ва сессияларга масала киритмаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Иккинчи масала — “Партия сафларига янги аъзолар қабул қилиш, махсус электрон дастурига киритиш ва партия аъзолик бадалининг тушуми” тўғрисида партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова тўхталди.  Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши туман ва шаҳар ташкилотларининг 2017 йилда партияга янги аъзолар қабул қилиш ва партия аъзолик бадалларини йиғиш режаси ишлаб чиқилгани, ҳар ойнинг 25 санасига қадар ишлаб чиқилган режага асосан амалга оширилган ишлар тўғрисида партия вилоят Кенгашига ҳисобот бериб борилиши лозимлиги, партия сафларига қабул қилинган аъзоларни МЭД дастурига киритишда Когон, Олот, Ғиждувон, Қоровулбозор, Пешкў туман Кенгашларида фаоллик кўзга ташланмаётганлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ижрочи-котиби Ж.Жўраев эса партия депутатлик гуруҳларида қатор камчиликлар мавжуд эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир депутат давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятига эътибор билан ёндашиш зарурлигини, бепарволикка йўл қўймасдан, ўз ишини масъулият билан бажариши лозимлигини қайд этди.

Партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимларига барча партия аъзолари МЭД дастурига киритилиши ва партия вилоят Кенгашига тақдим этилиши, аъзолик бадаларини йиғиш 2017 йилнинг режасига асосан самарали амалга оширилиши, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги маҳаллий депутатлар белгиланган кунларда ўз сайлов округларига чиқишлари, халқ билан учрашиб, келиб тушган мурожаатларни вақтида ечиб боришлари сингари вазифа ва топшириқлари берилди. Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »