Конституция — адолат мезони

9 Ноябрь, 17:31 • Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 88 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — адолат мезони нет

Маълумки, Бош қомусимиз қабул қилинганлигини 25 йиллигига бағишланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча жойларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири  Адолат” социал-демократик партияси  Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги бошланғич партия ташкилотида “Конституция — адолат мезони” лойиҳаси доирасида “Конституция — менинг тақдиримда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ходимлари, БПТ аъзолари, партиянинг депутатлари ва фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Урганч шаҳар бирлашмаси бош шифокори Тохир Палванов кириш сўзи билан очаркан, Конституциямиз мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, унда қайд этилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар  тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Такидланганидек,  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс эканлиги унда кафолатланган ҳуқуқ-мажбуриятлар ҳар бир шахснинг жамият ҳаётидаги тўлақонли иштирокини таъминлашга, барча имконият ва салоҳиятини юзага чиқариб, ўзлигини намоён  этишга мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, тадбирда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан, билим олиш ва ҳуқуқини кафолатлашда Конституция дастуриламал бўлаётгани, Конституциянинг ҳар бир моддаси алоҳида аҳамиятга эгалиги ҳамда ҳар бир фуқаронинг тақдирига дахлдорлиги, Конституция ва қонунларнинг устуворлиги тўғрисидаги ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида илгари сурилган қонун устиворлиги, ижтимоий тенглик, инсон манфаатларининг олий қадрят эканлиги каби дастурий мақсадлар айнан Конституция тамойилларига ҳамоҳанглиги тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Равшанбек Бобожанов, бошланғич партия ташкилоти раиси:

Хар йили Конституция байрами олдидан ўтказилаётган тадбирлар, учрашув ва давра сухбатилар ҳар бир юртдошимизни, айниқса, келажагимиз бўлган ёшларни бош Қомусимизга бўлган ҳурматини ошириши билан бирга, ўз ҳуқуқ ва бурчларини,  ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда хизмат қилади.

Тадбир давомида партия фаоллари томонидан “Бош қомусимизнинг халқимиз ҳаётида  тутган ўрни”, “Конституция-менинг тақдиримда”, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати” ва бошқа мавзулардаги маърузалари тингланди.

Тадбир сўнгида Таббиёт ходимлари байрами муносабати тиббиёт бирлашмаси жамоасига партиянинг  ташаккурномаси ва эсдалик совғасининг топширилиши иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Иштирокчилар қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Конституция — адолат мезони was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »