Конституция — ҳаётимиз мезони

6 Ноябрь, 11:40 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — ҳаётимиз мезони нет

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган асосий Қомусимиздир.

Халқимиз кўп асрлик тарихи давомида ўз миллий конституциявий мактабини яратган. Бу борада Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини эслаш ўринли. Асосий қонунимиз муқаддимасида ҳам Ўзбекистон халқи ўз Конституциясини қабул қилишда ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий-ҳуқуқий тажрибасига таяниши, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаши, демократик ҳамда ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиши алоҳида таъкидланган. Бош қомусимизда “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”, деб белгилаб қўйилган. Бундан келиб чиқадики, мамлакат сиёсий саҳнасида фаолият олиб бораётган ҳар  бир партия аъзоси мамлакатда олиб борилаётган барча сиёсий жараёнларда янада фаол иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. Бу йил тарихий воқеа, Давлатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори бўлмиш Конституция қабул қилинганига бу йил оз эмас кўп эмас роппа-роса йигирма беш йил тўлади.

Бу тарихий сана мунсабати билан, Партиянинг Сирдарё вилояти Кенгаши аъзолари томонидан “Конституция – адолат мезони” лойиҳаси доирасида тарғибот – ташвиқот ҳамда маданий – маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу асосда маҳаллий партия ташкилотларида бир қатор тадбирларни амалга оширилиши бошлаб юборилди.

Ана шундай тадбирлардан бири Гулистон шаҳар партия ташкилоти томонидан таниқли олим, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар иштирокида Гулистон қурилиш касб – ҳунар коллежида ташкил этилди. Унда иштирокчиларга ўтган давр мобайнида Конституциямиз мамлакатимизда тинчлик — хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, ижтимоий тотувликни, иқтисодий тараққиётини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаб келаётганлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларда атрофлича тушунтириб ўтилди. Шунингдек, Сардоба туман Партия ташкилоти томонидан Маҳалла ҳайрия жамоат фонди туман бўлими, туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир ҳам ана қутлуғ санага бағишланди.

 Лойиҳа доирасида барча туман ва шаҳарларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамкорлигида “Конституцияни ўрганамиз”, Конституция – менинг тақдиримда” мавзуларида ҳуқуқий маърифий тадбирлар, шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатларини жалб қилган холда “Конституция ўқувчилар нигоҳида” мавзусида амалий учрашувлар, партиянинг кўнгилли лекторлари ёрдамида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари ўтказиладиган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар доирасида “Конституция ва миллий қадриятларимиз” мавзусида бир қатор туркум маънавий–маърифий тадбирлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Азизхон ЭШОНХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Конституция — ҳаётимиз мезони was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »