Конституция берган имкониятлар

14 Ноябрь, 10:52 • Андижон вилояти, Тадбир, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция берган имкониятлар нет

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Бўз туман  Кенгаши томонидан  Бўз шаҳарчасидаги Маориф   маҳалла  фуқаролар йиғинида  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги олдидан “Конституция — адолат мезони” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий  тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, жамоатчилик вакиллари ва шу ҳудуддаги тиббиёт коллежининг ўқитувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўз олганлар Асосий қонунининг ҳаётимизда тутган ўрни, ҳуқуқларимиз пойдевори эканлигини таъкидладилар. Қонунчилигимизда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида эътироф этилгани, мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-сиёсий ҳаёт барқарорлиги ва эришаётган барча ютуқлармиз замирида ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолоти — Конституциямиз турганлиги эътироф этилди.

— Энг аввало, Бош қонунимизда сиёсий ҳуқуқларимиз кафолатланганлигини алоҳида қайд этиш лозим, — дейди партиядошимиз, “Бўз ҳаёти” газетаси муҳаррири Абдукарим Қувватов, — Барчамиз ўз вакилларимиз орқали ҳатто давлат бошқарувида иштирок этишимиз мумкин. Шундай экан Конституциямизни қанчалик чуқур ўргансак, бу кунни ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши томонидан ташкил этилган бугунги тадбир бу борада иштирокчиларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб бўлди.

Тадбир партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан  ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман   босқичига уланди. Шу куни ёш адолатчилар ўз билимларини  синовдан ўтказдилар.

Ўткирбек Зокиров,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Бўз туман  Кенгаши  раиси

Конституция берган имкониятлар was last modified: Ноябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »