Конституцияни ўрганишга бағишланди

13 Ноябрь, 17:22 • Бухоро вилояти, Тадбир, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституцияни ўрганишга бағишланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши ташаббускорлигида тумандаги 3-мактабда партиянинг “Конституция – адолат мезони” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мактаб ва тумандаги 2-академик лицей ўқувчи, ўқитувчилари, партия ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда партия Қоровулбозор туман Кенгаши раиси Гулола Насирова сиёсий билим ва саводхонликни шакллантиришда, фуқаролик бурчи, ҳуқуқини англашда давлатимизда қабул қилинаётган қонун, қарор, фармонларнинг алоҳида ўрни борлиги борасида сўз юритди. Шунингдек, энг асосий қомусимиз – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида тўхталди.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг сиёсий фаоллигини шакллантириш, ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, конституцион билимларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги ҳамда унинг моддалари борасида Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутати Муҳаббат Муҳаммадиева тушунча бериб ўтди. Айниқса, бош қомусимизнинг 4-моддаси “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” ва 5-моддасида қайд этилган “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга” деган тушунчалар борасида айтиб ўтар экан, албатта, мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқларимиз, эркинлик, озодлик, ҳуқуқ ва бурчларимиз ҳақида гапириб ўтди. Шу билан бирга ҳар бир фуқаро конституцияда белгилаб қўйилганидек, ўз ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида таъкидлади.

Давра суҳбати давомида Дилафрўз Бобомуродова ва Наврўз Ҳикматов сингари ўқувчилар Конституция ҳақида шеърлар айтишди, моддаларидан мисоллар келтириб, ўз тушунчаларини баён этишди.

Фикрлар, мулоҳазалар алмашган давра суҳбати барча ўқувчилар онгини янада шакллантирди. Уларнинг сиёсий қарашлари, ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби    

Конституцияни ўрганишга бағишланди was last modified: Ноябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »