Маҳаллаларда сайёр қабуллар

20 Ноябрь, 16:11 • сайёр қабул, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 284 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳаллаларда сайёр қабуллар нет

Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши юртимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя билан фаолият юритиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишнинг янги механизмлари, самарали усуллари жорий этилишида муҳим ўрин тутмоқда.

Бу йўлда ҳудудий ва маҳаллий партия Кенгашлари ҳам ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, куни кеча партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Фарғона шаҳар ва Қува туман партия ташкилотлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабул куни ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги “Оқариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда шаҳар партия ташкилоти раиси Шаҳноза Аҳмедова ва Кенгаш фаоллари, партиянинг халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этдилар. Шу куни маҳалла ахолиси нафақат партия мансабдор вакиллари, балки, депутатлар билан ўз таклиф ва мурожаатлари юзасидан юзма-юз бўлдилар.

“Оқариқ” маҳалласининг “Тароват” кўчасидаги 39-уйда яшовчи фуқаро — Муҳаббат Тожибоева бетоблиги сабабли онкология диспансерида рўйҳатда туриши ва кимёвий нур билан даволанаётгани, тиббий кўмакка муҳтожлиги, шу билан бирга икки нафар ўғли ногиронлиги, улардан бирига ногиронлик аравачаси керак эканлигини айтиб ёрдам сўради.

Қува туманининг “Қува” маҳалласида ўтказилган қабулда ҳам “Субҳидам”, “Ҳувайдо”, “Бўстон”, “Тўмарис”, “Фахрийлар” кўчаларидаги хонадон аъзолари, маҳалла фаоллари жами 32 нафар фуқаро турли масалаларда партия вакилларига мурожаатларини билдирдилар.

Масалан, “Хувайдо” кўчаси 43-уйда яшовчи кўчабоши Муҳторалиев Раҳматжон ва “Субҳидам” кўчаси 40-уйда яшовчи фуқаро Адҳам Аҳмадалиевлар маҳалладошлари номидан “Қува” МФЙ худудидаги “Хувайдо”, “Бўстон”, “Тўмарис”, “Фахрийлар” кўчаларини нотекис ва лойгарчилик келтириб чиқараётган 14 километрга яқин қисмини таъмирлаш зарурлигини билдирдилар ва бу масала бўйича депутатдан ҳуқуқий маслаҳат олдилар. Бу бўйича туман ҳокимлигидан тегишли вакил чақиртирилиб, ободонлаштириш бошқармасига сўров хати тайёрланди.

Маҳалла худудидаги “Тўмарис” кўчаси, 139-уйда яшовчи фуқаро — Мамлакат Рустамова 1-гуруҳ ногирони эканлиги ва ногиронлик аравачасига муҳтожлигини билдирди. Ушбу масалада халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳаммадюсуф Атабоев томонидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилди.

“Бўстон” кўчаси, 48-уйда яшовчи фуқаро — Бахтихон Абдуллаева узоқ йиллардан буён юрак касаллиги бўйича даволанаётгани, касаллик бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарурлиги ва бунинг учун бепул-дори-дармон кераклиги бўйича мурожаат қилди. Бу мурожаат бўйича ҳам фуқарога халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳаммадюсуф Атабоев томонидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилиши маълум қилинди.

Қабул сўнггида партия ходимлари мурожаатлар ичида ижобий бартараф этилган масалалар ва ечими келгусига қолдирилган таклифлар бўйича тавсияларини ўзаро ўртоқлашдилар.

 Шоҳруҳ Юлдашев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қува туман Кенгаши раиси в.б

Маҳаллаларда сайёр қабуллар was last modified: Ноябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »