Мақсад — халқ фаровонлиги

6 Ноябрь, 15:18 • Партия ташкилотларида, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсад — халқ фаровонлиги нет

Куни кеча Термиз шаҳридаги Вилоят Касаба уюшмалари мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Омбудсманнинг давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотнинг ривожланишида тутган ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда партия вакиллари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари  ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

 Семинар мавзуси доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси , “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича кўриалётган чора-тадбирларнингмазмун-моҳияти ва аҳамияти очиб берилди. Шунингдек Президентимизнинг 2017 йил 8 августида имзолаган “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган давлат ва жамоат ташкилотларининг самаралаи ҳамкорлигини таъминлашнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, кам таъминланган оилалар ва қарияларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган мақсадли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини руёбга чиқаришда Омбудсман ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунчилик ва давлат дастурлари ижроси устидан Парламент ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳаллий кенгашлар депутатлари ролини кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

А.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили:

– Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят фуқароларидан Омбудсман номига олти юздан ортиқ мурожаат бўлган, Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми шахсий ва ижтимоий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлиб, уларда электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ, нафақа таъминоти, бандликка оид масалалар ўртага ташланган. Уларнинг аксарияти ижобий ечим топган. Муддат талаб этиладиган муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Тадбирда Омбудсманнинг давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш, 2018 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Омбудсман номига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинди. Фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш хусусида фикр алмашилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Мақсад — халқ фаровонлиги was last modified: Ноябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »