Малакали тиббий хизмат — ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи

7 Ноябрь, 11:23 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 73 марта кўрилди • Комментариев к записи Малакали тиббий хизмат — ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи нет

Бу йил Бош қомусимиз қабул қилинганлигига ҳам чорак аср тўлади. Ўтган давр мобайнида Конституциямиз Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик, сиёсий барқарорлик, ижтимоий тотувликни, иқтисодий тараққиётини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаб келмоқда.

Асосий ҳужжатимизда юртимизда инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим қоидаларини ўзида мужассам этиб, жамият ҳаётининг асосий ҳуқуқий пойдевори эканини исботлади.

Ўзбекистон Конституцияси туб моҳияти, фалсафаси ва мақсадига кўра, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари давлат манфаатларидан устун, деган ҳаётбахш умуминсоний ғояни ўзида мужассам этган. Шу асосда унда “фуқаро – жамият – давлат” муносабатларининг оқилона ҳуқуқий ечими кўрсатилган. Унинг 40–моддасида ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу эса жамият аъзоларига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тақозо этади.

Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятдаги 18 ёшгача бўлган болаларга 100 қатновга мўлжалланган консультатив поликлиникада 15 турдаги тор мутахассислар орқали тиббий хизмат кўрсатади. Марказ 205 даволаш ўринга мўлжалланган бўлиб, улар 10 ўринли Кардиоревматология, 10 ўринли гематология, 10 ўринли нефрология, 20 ўринли пульмонология, 5 ўринли педиатрия, 10 ўринли аллергология, 30 ўринли неонатология, 30 ўринли неврология, 30 ўринли эрта ёшдаги болалар патологиясиси, 5 ўринли хирургия, 15 ўринли травма ва жароҳат оқибатлари (нейрохирургия), 5 ўринли хирургия, 12 ўринли реанимация бўлими ҳамда ўсмирлар диспансери стационар шароитда даволаш, уни олдини олиш ҳамда ёшларни харбий чақирувга тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

2017 – йилнинг 9 ойи давомида 25 турдаги тиббий аппаратуралар марказнинг лаборатория, реанимация ва хирургия бўлими опер блокига берилди. Ундан ташқари марказ стерилизация бўлимига Корея давлатидан олиб келинган автоклав аппарати ўрнатилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда жамиятда кечаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар йўлида эришилган марралар билан чекланиб қолиш асло мумкин эмас, ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни ҳеч қачон ниҳоя бўлмайди. Албатта, бирон-бир босқич якунланиши мумкин, аммо ҳаёт янгидан янги вазифаларни олдимизга қўяверади. Ўзбекистон Конституцияси бундан кейин ҳам мамлакатимизда собитқадамлик билан амалга оширилаётган янгиланишлар ва  демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий замини бўлиб, халқ манфаати йўлида хизмат қилади.

Орифжон ҚУДРАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси

Малакали тиббий хизмат — ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи was last modified: Ноябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »