Меҳр-мурувват улашиб…

29 Ноябрь, 15:26 • Партия ташкилотларида, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 242 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр-мурувват улашиб… нет

— …Бугунги озод ва обод турмушнинг рангин манзараларини ўз кўзларим билан кўриш бахти менга насиб этмаган, — дейди Тайлоқ туманинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 90 ёшли отахон, 1-гуруҳ ногирони Мардон бобо Маматқулов. – Лекин мен ҳаёт гўзаллигини, инсонга кўрсатилаётган меҳр-у оқибатни атрофимдагиларнинг ғамхўрлиги туфайли бугун вужудим  билан ҳис этиб турибман. Улар менинг кўзларимга нур, қалбимга қувват бўлаяпти, шундай инсонпарвар жамиятда давлат ўз фуқароларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш юритаётганидан, ногиронларга алоҳида меҳр-у мурувват кўрсатаётганлигидан мамнунман.

Дарвоқе, Ногиронлар куни арафасида Мардон бобонинг хонадонига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Тайлоқ тумани кенгашидаги депутатлари Сулаймон Боқиев ва Нилуфар Акрамова, партия фаоли, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳасан Пўлатовлардан иборат ишчи гуруҳи ташриф буюриб, пиру бадавлат, табаррук инсондан хабар олишди. Отахонга совғалар топшириб унинг кўнглини чоғлашди.

Нафақат байрамларда, оддий кунларда ҳам маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож, ногирон инсонларнинг турмуш шароитларидан хабардор бўлиб уларни қийнаётган ижтимоий муаммоларга ечим топиш партиянинг маҳаллий кенгашидаги депутатлари фаолиятида муҳим ўрин тутмоқда. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни депутатларнинг ҳалқ билан мулоқат куни сифатида самарали ўтаётгани ва учрашувлар чоғида кўплаб ижтимоий муаммолар тегишли давлат ва бошқарув идораларини жалб этган ҳолда жойида ҳал этилаётган фикримизнинг тасдиқидир.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари Сулаймон Боқиев ва Нилуфар Акрамова байрам арафасида “Истиқлол”, “Ворсин” ва “Сочакиболо” маҳаллаларидаги 30 дан ортиқ хонадон эгалари билан суҳбат олиб бордилар.

 Хусусан “Ворсин” қишлоғида яшовчи 85 ёшли меҳнат фахрийси Ҳазратқул Каримов, II гуруҳ ногирони Норчучук Ҳамроева депутатларга таббий газ мурожатларини билдиришди. Депутатлар туман газлаштириш идорасини мавжуд аҳволдан дарров хабардор этиб қисқа вақтда ҳал қилинишини ўз назоратларига олишди.

Ҳа баъзан, битта оилага ёки бир инсонга кўрсатилган меҳр, эътибор жамиятнинг инсонпарварлик тамойилларини асраш, ҳимоя қилиш билан баробар. Партия Кенгаши ва депутатлар ана шу хулосага таяниб фуқаролар турмушидаги бирорта муаммони четда қолдирмасликка, ўз ваколатларини сидқидилдан адо этиб маҳалладошлар учун янги имконият ва қулайликларни муҳайё этишга астойидил интилмоқдалар.

Ўтган вақт мобайнида депутатлар кўмагида юздан зиёд оилага тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари яратилгани, томарқа хўжалиги ва асаларичиликни ривожлантириш учун зарур молиявий ёрдам уюштирилгани ва ўнга яқин ногиронга махсус аравачалар олиб берилгани маҳаллаларда ўтказилаётган самаралий мулоқатлар натижаларидир.

Зоҳир Тўрақулов

“Адолат” мухбири

Меҳр-мурувват улашиб… was last modified: Ноябрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »