Муаммолар ечимини топмоқда

13 Ноябрь, 08:02 • Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар ечимини топмоқда нет

Избоскан туманининг “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар кейинги йилларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган ислоҳотлардан хурсанд. Чунки ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш ва электир энергиясидаги узилишларни бартараф этиш каби муаммолар ўз ечимини топмоқда.

МФЙ   раиси  Оминахон Акбарова маҳалладаги ўзгаришлар хақида гапирар экан, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати Донохон Ибрагимовадан сайловчилар хурсандлигини алоҳида таъкидлади.

— Халқ вакилини доимо сайловчилар орасида кўрамиз. Фуқароларнинг мурожаатларига эътибор билан қарайди. Айниқса, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш борасида ташаббус билан чиқиб,  тегишли ташкилотлар кўмагида  бир неча лойиҳаларни амалга оширди. Бу ўз ўзидан  сайловчиларнинг  ишончни  оширмоқда.

Маҳалладаги Туронзамин кўчасида кейинги вақтда ичимлик суви таъминотида  узилишлар қузатилаётганди. Фуқароларнинг мурожаатлари асосида  масъул ташкилотларга юборилган депутат сўрови ва унинг ижроси бўйича назорат ўрнатилгани ўз самарасини берди. Таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, хонадонларга мунтазам оби ҳаётнинг  кириб бориши йўлга қўйилди.

           29-оилавий поликлиника жамоаси  ҳам ичимлик суви масаласида қийналарди.  Депутат аралашуви билан туман “Сувоқава” корхонаси бу ишга жалб этилди. Жорий йилда 600 метр масофага труба ётқизилиб, тармоққа уланилди. Бу тиббиёт ходимларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган ишларининг самарадорлигини оширди.

— Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш баробарида истеъмолчи сифатида уларнинг масъулияти оширилмоқда,-дейди Донохон Ибрагимова. — Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёйвнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада биз учун дастуриламалга айланди. МФЙ қошидаги айни шу масалага масъул доимий комиссия аъзолари билан кенг жамоатчилик орасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Натижада интизомли истеъмолчилар сафи кенгайиб бормоқда.

Бирлашганликлар номига муносиб иш юритмоқдалар. Бу ўз ўзидан аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалиши ва маҳалланинг янада обод бўлишига  хизмат қиляпти.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Муаммолар ечимини топмоқда was last modified: Ноябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »