Навоийнинг “Адолат” билимдони” аниқланди

21 Ноябрь, 17:27 • Кўрик-танлов, Навоий вилояти, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоийнинг “Адолат” билимдони” аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшларни давлат ва  жамият ривожи йўлидаги  мақсадларга эришишда таянч ва ҳал қилувчи  куч деб ҳисоблайди. Бунда қуйи партия ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш адолатчиларга таянади. Ёш авлод вакиллари билан биргаликда турли лойҳаларни амалга ошириб, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга.қаратилган тадбирларни  ўтказиб келяпти.

Партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган. “Адолат” билимдонлари-2017” кўрик танлови ҳам шу мақсадда йўналтирилганлиги билан эътиборлидир. Танловнинг Навоий шаҳардаги 8-сонли Мусиқа мактабида  бўлиб ўтган вилоят босқичида унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари ғолиблик учун ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Учта шарт бўйича бўлиб ўтган баҳслардан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг ғолиб ва савриндорлари аниқланди. Шундай қилиб Навоий педагогика хизмат кўрсатиш коллежи ўқувчиси Маржона Файзуллаева танлов ғолиби, деб эълон қилинди. Навоий техника коллежи ўқувчиси Суннат Қаҳҳоров иккинчи, Қизилтепа агро сервис хизмат кўрсатиш коллежи ўқувчиси Феруз Олимов учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.

Танловда қайд этилгандек, жисмонан ва маънан етук, мустақил фикрга эга Ватан тақдири учун масъулятни ўз зиммасига олишга қодир авлоднинг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш йўлидан дадил бораётган давлатимиз муваффақиятлари гаровидир.

 Садоқат ШАМСИЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

Навоийнинг “Адолат” билимдони” аниқланди was last modified: Ноябрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »