Қорақалпоғистонлик «Адолат» билимдони» аниқланди

17 Ноябрь, 14:30 • Кўрик-танлов, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 449 марта кўрилди • Комментариев к записи Қорақалпоғистонлик «Адолат» билимдони» аниқланди нет

Мустақил юртимизда ёшларимиз таълим- тарбияси масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, халқимиз турмуш тарзидаги муҳим вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Фуқаролик жамиятининг асосини эса эркин фикрлайдиган, теран ҳуқуқий-сиёсий билим ва маданиятга эга ёшлар ташкил этади.Мана шу эзгу мақсаддан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан, партиянинг  “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган  «Адолат билимдони» кўрик-танлови Қорақалпоғистон бўйлаб партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан кўтаринки рухта  ўтказилган эди.

Куни кеча Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби мажлислар залида ушбу танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган, ўқувчи ёшлар чиқишлари танлов низоми асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айсанем Бегимова раҳбарлигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан муносиб баҳоланди. Танловни кузатар эканмиз, биринчи босқич барча иштирокчиларнинг ҳам ўзи туғилган макон, билим олаётган таълим даргоҳи ва ўзи тўғрисидаги турли кўринишларда берган маълумотлари барчанинг кайфиятини кўтарди.

Элликқаълалик Мўтабар Абдуллаеванинг шеърий чиқиши, Қонликўллик Темур Муратбаевнинг слайт кўринишидаги ўзини таништиришлари юксак савияда таёргарлик кўрганлигидан дарак берди. Асосий қомусимиз, амалдаги қонун ҳужжатлари ва партия Устави, Сайловолди дастурига оид саволлар иштирокчиларнинг ҳақиқий даражадаги билим ва кўнликмаларини тарозига солди.

“Уй вазифаси” деб номланган танловнинг учинчи шарти иштирокчиларнинг ижодий изланишлари орқали партия фаолиятини янада юксалтириш, танилувчанлигини орттиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Танлов якунида Қораўзак тумани иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Севара Хожаниязова ғолиб деб топилиб, якуний босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринларга Нукус давлат педагогика институти қошидаги Нукус академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Инаятулла Раметуллаев ва Қонликўл туман саноат-транспорт касб-хунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Темур Муратбаевлар лойиқ деп топилди.

— Танловга таёргарлик жараёнида ўзимнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларимнинг янада юксалишига эришдим, — деди Севара Хожаниязова. — Танлов менга ҳуқуқий – сиёсий билимларимни янада бойитишга, ўзим қатори тенгдошларим билан яқин мулоқотда бўлиб, изланишлар олиб боришимга, энг асосийси, якуний босқичда иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иштирок этадиган тенгдошларим билан беллашиш имконини яратганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг дипломлари, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рауаж Отарбаев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Қорақалпоғистонлик «Адолат» билимдони» аниқланди was last modified: Ноябрь 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »