Партия билан ҳамкорликда сайёр суд

15 Ноябрь, 11:54 • Навоий вилояти, Партия ташкилотларида, Тадбир, Янгиликлар • 297 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия билан ҳамкорликда сайёр суд нет

Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи устивор йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш этиб белгиланган. Мазкур вазифаларлар ижроси ҳамда Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан судлар томонидан маъмурий ишларини сайёр тартибда кўриб чиқиш корхона, муассаса, ташкилотларда ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилояти божхона бошқармасида Кармана тумани Маъмурий ишлар бўйича суди, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий  вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вилоят божхоначилари томонидан аниқланган 30 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари кўриб чиқилиши учун судга тақдим этилди.

Тадбирда маъмурий иш материали юритилган фуқаролар, cиёсий партия аъзолари, Мажбурий ижро бюроси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сайёр судда божхона чегараси орқали беҳаёликни тарғиб қилувчи, порнографик мазмундаги материалларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳамда божхона назорати остида турган товарларни ўз вақтида божхона режимига расмийлаштирмаганлиги учун, божхона органига нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун, шунингдек, божхона юк декларациясини нотўғри тўлдирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг қатор моддалари билан вилоят божхона бошқармаси томонидан юритилган маъмурий ишлар сайёр тартибда кўриб чиқилди ва жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

— Бу каби сайёр суд мажлислари ўтказишдан кўзланган мақсад – айбдорга фақат жазо тайинлаш эмас, балки содир этилган жиноий қилмишнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдир, — дейди Ўзбекистон “Адолат”СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов. — Иштирокчиларга суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Партия билан ҳамкорликда сайёр суд was last modified: Ноябрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »